Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шоу-бизнес вакиллари сайлов натижаларига бағишланган концертда чиқиш қилди.

Фото: Instagram

Анвар Жўраев, Ширин Абдуллаева ва Улуғбек Раҳматуллаев ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишлаб, «Йўл қаҳрамонлари» деб номланган қўшиқ куйлаб, клип суратга олдирди.

Наҳиде Бабашли саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева қисқа фурсат ичида қандай озгани ҳақида сўзлаб берди.

Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен янги образда мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Севинч Москва шаҳрида концерт берди.

Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларига узумдек ширин тушлар тилади.

Фото: Instagram

Феруза Норматова касбдан хайр топа билиш санъат эканлиги ҳақида мулоҳаза юритди.

Фото: Instagram

Актриса Севара Солиева учинчи бор она бўлади.

Актриса Юлдуз Ражабова «Мендирман Жалолиддин» сериалини танқид қилаётган ҳамкасбларига мурожаат қилди.

«Баъзи ҳамкасбларимизнинг ‘Сериал унақа бўлибди, бунақа бўлибди’ , ‘Ўхшамапти’ деганларини кўриб ҳам кулгим, ҳам йиғлагим келди! Ажабо, бизда қачон бунақа масштабда проект бўлган эди, деб ўйланиб қолдим. Бунақа кичик фикрлагандан кўра, проект ичига бир назар солинг. Бир кунлик съёмка учун 250—300 дан ортиқ одам жалб қилинган. Энг сўнгги техника ва чироқ ускуналари, костюмлар, маконлар тайёрланган эди. Бундай катта жамоа билан бир ёқадан бош чиқариб ишлашга бизни бир нарса ундади, у ҳам бўлса, бизнинг аждодимиз, бизнинг тарихимиз…

Халқаро кинофестивалда қардош мамлакатдан келган санъаткорлар учун меҳр ва ҳурматингизни негадир аямадингиз, ўзбек киносига ҳеч қандай ҳиссаси бўлмаган инсонларни кўкларга кўтардингиз (гап эгасини топади). Лекин бизнинг тарихни жонлантиришга ҳаракат қилганларни эсламадингиз ҳам», — деб ёзади актриса.