Маҳсулотларни музлаткичда ва хона ҳароратида муздан эритишнинг ўртасида фарқ борми? Уларнинг қай бири зарарсиз? Қуйида маҳсулотларни тўғри эритиш бўйича саволларга жавоб топиш мумкин.

Фото: Marie Claire

Кўпинча музлатилган маҳсулотлар харид қилинади, чунки таом тайёрлаш чоғида вақтни беҳудага сарфламаслик ёки яроқлилик муддати давомида барча маҳсулотлардан фойдаланишга вақт етмаслиги мумкин. Маҳсулотларни муздан эритиш жараёнининг ўзи унчалик мураккаб эмас, фақат вақт ва қайси маҳсулот қандай эритиш бўйича тўғри ёндашув керак. Ҳар қандай маҳсулот учун қўлланадиган ягона умумий қоида шундаки, ҳарорат кўтаришга уринмаслик керак. Бунда маҳсулотнинг сифати бузилиши ёки заҳарланиш мумкин.

Музлаткичда

Бу усул энг оддийларидан биридир. Музхонадаги маҳсулотни музлаткичнинг ўзига ўтказиб, унинг эришини кутиш мумкин. Асосий афзаллик шундаки, уни дарҳол пишириш шарт эмас. Агар режалар ўзгарса, маҳсулотни музлаткичда камида бир кун, кўпи билан беш кунгача қолдириш мумкин. Шунингдек, уларни яна музлаца бўлади, аммо уларни музхонага қайта қўймаслик яхшироқдир. Ушбу техниканинг ягона камчилиги шундаки, зарур бўлган маҳсулотни эритиш учун бир кун кутиш керак бўлади.

Микротўлқинли печда

Микротўлқинли печ – муздан туширишнинг энг тезкор усули, лекин айни пайтда у фойдали эмас, чунки деярли барча режимлар стандарт бўлиб, ҳар бир маҳсулот учун алоҳида мўлжалланмаган. Юқори ҳароратли иситиш тезлигида таъмнинг ёмонлашиши, фойдали хусусиятларнинг пасайиши ва баъзида бактериялар ҳам кўпайиши мумкин. Микротўлқинли печда эритилган маҳсулотлар дарҳол пиширилиши керак, музлаткичдаги каби уларни қолдириб бўлмайди.

Совуқ сувда

Қадоқланган маҳсулотни совуқ сувда ҳам эритиш мумкин. Бунинг учун фақат чуқур идиш ичига совуқ сув қуйиш керак. Асосийси, маҳсулотни қайноқ сувга ботирмаслик лозим, бу ҳаддан ташқари қизиб кетишга олиб келиши мумкин. Натижада зарарли бактериялар тарқалишига олиб келади. Шунинг учун муздан бутунлай туширгунча сувни ҳар 30 дақиқада ўзгартириш керак бўлади. Қолаверса, бу усул фақат доимо ҳушёр турадиганлар учун яхши танлов. Кичик қисмларни бир неча соат ёки ундан камроқ вақт ичида эритиш мумкин. Маҳсулот муздан тушгандан сўнг дарҳол пиширилиши керак, уни қайта музлатиб бўлмайди.

Хона ҳароратида

Мева ёки резаворлар, хамир, нон маҳсулотларини пишираётганда хона ҳароратида қолдириш мумкин. Гўшт, балиқ ва сабзавотларни бундай эритиш мумкин эмас, чунки муаммо бактерияларда. Ушбу қоидалар умумий бўлиб, кўпроқ музлатилган маҳсулотларга тааллуқлидир, аммо улардан энг ишончли ва фойдалиси музлаткичдагиларни муздан туширишдир.

Гўшт

Гўштни муздан эритиш жуда эҳтиёткорлик билан ёндашишга арзийди: тўғри ёндашувсиз эритилган маҳсулот касалликка дучор қилиши ҳеч гап эмас. Ҳаммаси иссиқ ҳароратда тез тарқаладиган микроорганизмлар билан боғлиқ, шунинг учун гўштни хона ҳароратида эритиш мумкин эмас. Энг осон ва фойдали усул – гўштни музлаткичда қолдириш. Бундан ташқари, фақат муздан эриган хом маҳсулотларни қайта музлатиш мумкин, лекин сифати ёмонлашишини инобатга олиш лозим. Гўштни сувда муздан туширишга уриниб кўриш тавсия этилади, аммо қадоқнинг маҳкамлигини текширишни унутмаслик лозим: у ҳаво ўтказмаслиги керак. Агар гўшт доимо сув остида қолдирилса, унда жараён тезроқ бўлади. Лекин уни қайта музлатиш мумкин эмас. Микротўлқинли печ – бу охирги вариант. Бу ерда тезлик сифат билан фарқ қилади: гўшт юмшаши ёки аксинча, қотиб қолиши мумкин, шунингдек, таъмини ҳам йўқотади. Буларнинг барчаси микротўлқинли печда тақдим этиладиган режимларга боғлиқ. Ҳароратнинг тез ўзгаришидан кейин пишириш вақтини кечиктириб бўлмайди.

Балиқ

Балиқни ҳам муздан эритишни гўшт билан бир хил тарзда амалга ошириш тавсия этилади. Маҳсулот музлаткичда бир кечага қолдирилса, эрталаб пиширишга тайёр бўлади. Агар балиқ герметик тарзда ёпилган бўлса, унда сувнинг оқиши ҳақида ташвишланмаса ҳам бўлади, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан уни кичик идишда қолдириш яхшироқдир. Уни қадоқдан очиш биланоқ ортиқча намлик кетиши учун салфетка билан артиб олиш керак. Балиқни сувда муздан эритишнинг тезроқ ва тенг даражада хавфсиз усулида 30 дақиқа етарли бўлиши мумкин, чунки сувнинг кичик оқими ҳам жараённи бир неча бор тезлаштиради. Балиқни муздан туширишнинг бошқа усулларига мурожаат қилиш тавсия этилмайди.

Нон, пишириқлар ва хамир

Бу тоифадаги маҳсулотларни муздан тушириш осонроқ, энг муҳими, озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳақида хавотир олмаса бўлади. Хамир маҳсулотларини бир неча соат ёки бир кечада хона ҳароратида қолдириб, кейин пишириш мумкин. Кичик қисмларни муздан эритиш учун ҳатто тостердан ҳам фойдаланиш мумкин, шунингдек, маҳсулотни фольгага ўраб, микротўлқинли печда иситиш мумкин.

Тайёр овқатлар

Тайёр таомларнинг афзаллиги шундаки, уларни муздан эритиш оддий, шунинг учун микротўлқинли печдан фойдаланиш мумкин. Истеъмол қилиш миқдорига қараб тайёр таомларни эритиш тез амалга ошади ва маҳсулотнинг бузилишига олиб келмайди. Уларни яна музлаткичда, айниқса, музхонада сақлаш мумкин эмас.

Сабзавот ва мевалар

Музлатилган сабзавот ва меваларда витаминларнинг максимал миқдорини сақлаб қолиш учун уларни музлаткичда бир кеча қолдириш керак. Лекин микротўлқинли печ ва хона ҳароратида эритишга уринмаслик керак. Бу маҳсулотлар тез эрийди: бир неча соат ичида. Қўзиқоринларни пишириш пайтида таомга қўшиш мумкин, худди шу нарса мевали ичимликлар ёки компот тайёрлашда резаворлар учун ҳам амал қилади. Шуни ёдда тутиш керакки, бу маҳсулотларнинг ҳеч бири қайта музлатилмаслиги лозим.