Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Ўзбекистон президентлигига қайта сайланди. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, сайловда қатнашган 16,2 миллион кишининг 80,1 фоизи амалдаги давлат раҳбарини қўллаб овоз берган. Бу 2016 йилги сайловдаги кўрсаткич (88,61 фоиз)дан паст, аммо барибир, Россия президенти Владимир Путин тўғри эътироф этганидек, «ишончли ғалаба» — сайлов ғолибининг энг яқин таъқибчиси, ЎзХДП номзоди Мақсуда Ворисова сайловчиларнинг 6,6 фоиз овозини қўлга кирита олди, холос.

Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ишончли ғалабасида унинг жойларда сайловчилар билан ўтказган учрашувларининг ҳам катта ўрни бор. «Дарё» амалдаги президентнинг ғалабаси муносабати билан унинг сайловолди учрашувларидан тўпланган эътиборга молик лавҳаларни бир саҳифага жамлади.

Қорақалпоғистон, 2021 йил 21 сентябрь

20 сентябрь куни президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланган бўлса, Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни дастлабки сайловолди учрашувини ўтказиш учун Қорақалпоғистонда бўлди. Республикага ташриф Қорақалпоғистоннинг собиқ раҳбари Муса Ерниязов мақбарасидан бошланди. Суратда — президент Қорақалпоғистоннинг амалдаги раҳбари Мурат Камалов ҳамроҳлигида Муса Ерниязовнинг оила аъзолари билан мулоқот қилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суратда — президент Бўзатов тумани «Ёшлик» маҳалласида 1-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Гулсанем Ўразбаева билан. Шавкат Мирзиёев бир йил аввал Тошкентдаги IT-Park’ка ташрифи чоғида Гулсанем билан видеоконференция орқали суҳбат қилиб, у билан албатта кўришишни ваъда қилган, 2021 йилнинг мартида эса унга «Зулфия» мукофотини топширган эди.

Фото: Масс-медиа фонди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳузуридаги болалар клиникасида даволанаётган болакай билан. Бу ерда Мирзиёев болаларнинг оналари билан суҳбатлашди; «Оналарнинг бахти — фарзанд. Ана шу бахтни асраш, бемор болаларнинг тезроқ соғайиши, соғломлари касал бўлмаслиги учун ҳамма ҳаракатларни қиламиз, — деди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги «Беш ташаббус» ёшлар фестивалида. Президент матбуот хизмати ахборотига кўра, президент бу тадбирга кутилмаганда борган — ўз кортежи йўналишини фестиваль бўлаётган Савицкий музейи хиёбонига ёшлар билан мулоқот қилиш учун ўзгартирган.

Фото: Масс-медиа фонди

Хоразм вилояти, 2021 йил 22 сентябрь

Президент Хива тумани «Шомохулум» маҳалласида яшовчи Комил Раҳимов билан. Мирзиёев бу ерда хонадон эгалари билан амалга оширилаётган ишлар, Хоразм вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд вилояти, 2021 йил 24 сентябрь

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида Ҳазрати Ҳизр мажмуасига келиб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги «Шарқ тонги» маҳалласида яшовчи Абдунаби Абдунасимов хонадонида уй эгасининг турмуш ўртоғи Гулчеҳра ая билан саломлашмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Наманган вилояти, 2021 йил 27 сентябрь

Шавкат Мирзиёев Давлатобод туманидаги «Юксалиш» саноат шаҳарчасида жойлашган Glass Expo компаниясида компания раҳбари Рустам Султановнинг онаси билан кўришмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан учрашувда сўзга чиққанлардан бирининг таклифини ёзиб олмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фарғона вилояти, 2021 йил 28 сентябрь

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бағдод тумани «Гулистон» маҳалласида қурилган янги кўп қаватли уйларни бориб кўриб, хонадон эгалари билан суҳбатлашди. Суратда — президент янги уйлардан бирига кўчиб келган Абдуқаҳҳор ота ва Ойзода ая хонадонидан чиқиб, пойабзалини кийишга чоғланмоқда.

Фото: Масс-медиа фонди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бағдод тумани «Гулистон» маҳалласида қурилган Маданият марказида санъат намояндалари билан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қўштепа туманида пахта даласини кўздан кечирмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қўштепа туманидаги асосий даромади узумчиликдан бўлган «Намуна» маҳалласида Жумабой Исмоилов хонадонида.

Фото: Президент матбуот хизмати

Андижон вилояти, 2021 йил 29 сентябрь

Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги «Янги авлод» хусусий мактаби ўқувчилари билан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сирдарё вилояти, 2021 йил 7 октябрь

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё тумани «Ширин» маҳалласида яшовчи Дониёр Йўлдошев хонадонида бўлиб, оиланинг турмуш шароитлари билан танишди. Суратда — Мирзиёев хонадон аъзолари билан бир дастурхон атрофида дуога қўл очиб турибди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида «Дўстлик» канали бўйида қурилаётган тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази билан танишмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Сурхондарё вилояти, 2021 йил 8 октябрь

Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги «Гулистон» маҳалласида Сайдулла Мирзаев хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароитлари билан танишди. Оила бошлиғи узоқ йиллар чўпонлик қилган. Турмуш ўртоғи Ҳосият ая билан 6 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев Сайдулла Мирзаевнинг қўлидан чой олмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев Сайдулла Мирзаевнинг неварасини кўтариб олган пайт.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти, 2021 йил 11 октябрь

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари билан суҳбатлашмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Амир Темур томонидан 1386 йилда қурдирилган Одина масжидига жойлаштирилган Қатағон қурбонлари хотираси музейида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бухоро вилояти, 2021 йил 12 октябрь

Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Бухорога ташрифи давомида у ерда ўтказилаётган «Заковат» интеллектуал ўйини финал босқичига ташриф буюрди. Финалда Хоразм ва Навоий жамоаси беллашди. Унда Хоразм жамоаси ғолиб чиқиб, бош совринни қўлга киритди. Шавкат Мирзиёев ўйиндан сўнг «заковатчилар» билан суҳбатлашди.

Фото: «Заковат»

Шавкат Мирзиёев «Заковат» интеллектуал ўйини финал босқичининг ўзида тадбирнинг асосий иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзоламоқда. Тарихда илк бор президент фармони жамоатчилик гувоҳлигида имзоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мукофотлар тадбирнинг ўзида эгаларига топширилди. Суратда — Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» унвони билан тақдирланган «Заковат» клуб асосчиси Абдурасул Абдуллаев билан.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Навоий вилояти, 2021 йил 13 октябрь

Шавкат Мирзиёев Навоийда сайловчилар билан кўришмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент вилояти, 2021 йил 16 октябрь

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари чоғида Юқори Чирчиқ туманидаги Astrum IT академиясида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Суратда — Мирзиёев академия раҳбари Ботир Орифжонов (LeBazar, Paynet асосчиси) ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев билан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг «Ифтихор» маҳалласидаги ўзгаришларни кўздан кечириш чоғида.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев «Ифтихор» маҳалласи фаоллари билан суҳбатда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги «Кимёгарлар» маданият саройида машғулотлар жараёнини кўздан кечирмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги «Кимёгарлар» маданият саройида.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тошкент шаҳри, 2021 йил 19 октябрь

Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида ОАВ билан суҳбат қурмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашувдан сўнг Тошкент марказини Сергели билан боғловчи янги йўлнинг биринчи навбатини кўздан кечирмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Сергелини Тошкент маркази билан боғловчи янги йўлнинг биринчи навбатини кўздан кечиргач, йўлсозлик, ободонлаштириш ва коммунал соҳаларда қўлланиладиган махсус техникаларидан бирини миниб кўрди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жиззах вилояти, 2021 йил 21 октябрь

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги сайловолди учрашувда тадбир меҳмонлари билан саломлашмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Жиззах» эркин иқтисодий зонасида жойлашган ADM Jizzakh компаниясида автомобилларни йирик узелли йиғиш ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев заводдаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган ишларнинг бориши билан танишди. Тадбирда жиззахлик нуронийлар, маҳалла фаоллари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман