Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Lacetti тўхтаб турган автобусга урилди, дея хабар қилмоқда шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 27 октябрь куни, тахминан, соат 00:10 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги «Ҳосилот» меҳмонхонаси яқинида Lacetti русумли автомобилни (давлат рақами 01 А 833 HB) ишончнома асосида бошқариб борган 1996 йилда туғилган М.М. бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 1964 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги Mercedes-Benz (давлат рақами 10 973 JАА) автобусига бориб урилган.

Тўқнашув оқибатида Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра автобус ОКМК футбол клубига тегишли бўлган.

Бундан аввал Тошкентда Matiz йўл четида турган уч нафар пиёдани уриб юбориб, ағдарилгани, Қашқадарёда Nexia ва Damas иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ҳамда Қашқадарёда Nexia ва Captiva тўқнашуви оқибатида икки ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.