Испания Пикассо, фламенко, газпачонинг ватани ҳисобланади. Сайёҳлар бу ерга «La Tomatina» помидор фестивалида иштирок этиш ёки машҳур испан буқалар жангини томоша қилиш учун келади. Аммо бу мамлакатнинг гўзаллигини чинакамига ҳис қилиш учун оддий испанияликнинг кундалик ҳаётига бироз чуқурроқ назар ташлаш керак.
Европадаги энг тор бино Испанияда жойлашган: унинг кенглиги атиги 107 сантиметр.
Фото: AdMe
Бино Валенсия марказидаги Лопе де Вега майдонида жойлашган. Бу Бразилиядаги Casa del Metro номи билан танилган 100 сантиметрлик бинодан кейин дунёдаги иккинчи энг тор бинога айланди.
Алаурин-де-ла-Торре кўчаси маҳаллий аёлларнинг қўл меҳнати ёрдамида тўқилган матолар билан безатилган.
Фото: AdMe
Эвропадаги энг катта пальма боғи Испаниянинг Эльче шаҳрида жойлашган.
Фото: AdMe
Пальмераль – Эльче шаҳрида жойлашган пальма боғи. Биринчи ўсимликлар 2500 йил олдин карфагенликлар томонидан экилган. Баъзи маълумотларга кўра, бу ерда 200-300 минггача пальма дарахтлари ўсади. 2000 йилда Пальмераль ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Севильядаги трамвайларда тез қувватланувчи аккумуляторлар мавжуд, шунинг учун йўл бўйлаб электр тармоқларига эҳтиёж бўлмайди.
Фото: AdMe
Бекатларда бундай трамвайлар 30 сония ичида тўлиқ қувватланади ва бу 3 километрга етади.
Испаниядаги жамоат ҳожатхоналари эстетик жиҳатдан ҳам бошқалардан фарқ қилади.
Фото; AdMe
Пиёдалар ўтиш жойи транспорт воситасининг қайси томондан келаётганини кўрсатади.
Фото: AdMe
Мурсиядаги Биби Марям собори олдида кўзи ожиз одамлар мажмуанинг қандай кўринишда эканлигини ҳис қилиши учун қўллари билан тегиши мумкин бўлган 3D модель ўрнатилган.
Фото: AdMe
Маркетинг даҳолари: Бу дўкон зинапояга чиққан ҳар бир қадам учун қанча калория сарфлаганини кўрсатади.
Фото: AdMe
Бутун аҳоли пункти 50 метр баландликда 1 км узунликдаги жар ёқасида яшайди.
Фото: AdMe
Кастедфолит-дe-лa-Рока – Каталониядаги Ла Гарротха вулқон зонасидаги кичик шаҳарча. Бу ерда 1000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. У тахминан 200 минг йил олдин вулқон лавасининг оқими натижасида ҳосил бўлган базалт жинсида жойлашган. Бу кичик ҳудудда Сан-Сальвадор черкови, соат минораси бўлган шаҳар ҳокимияти, кузатув майдончаси, шунингдек, Вьетнам музейи ва гўшт маҳсулотлари музейи жойлашган.
Кордовада ёз иссиқ бўлади.
Фото: AdMe
Испания иқлими илиқ бўлган мамлакатдир. Аммо июль ва август ойларида ҳарорат 30 ° C дан ошиши мумкин.
Ҳамма жойда 24 соат ишлайдиган дорихона автоматлари мавжуд, улардан тунги вақтда фойдаланиш мумкин.
Фото: AdMe
Валенсияда баъзи светофорларда тасвирланган фигуралар миллий испан кийимида кийинган.
Фото: AdMe
Севильяда Minecraft ўйинидаги буюмларга ўхшаш ғайриоддий дарахтларни кўриш мумкин.
Фото: AdMe
Террассада эски машиналардан ясалган динозавр ҳайкали бор.
Фото: AdMe
Малагадаги пуллик ҳожатхоналардан бирининг ичида эса совға дўконини топиш мумкин.
Фото: AdMe
Испания супермаркетларида тетрапакларда тайёр газпачо сотиб олиш мумкин.
Фото: AdMe
Газпачо одатда иссиқ мавсумда тайёрланадиган анъанавий испан таомидир, чунки у одатда совутилган ҳолда истеъмол қилинади. Испанияда 20 йил давомида газпачо картон қутиларда сотилади. Шунга қарамай, сайёҳлар ҳали ҳам тетрапакларда бундай таомлар эмас, балки шарбат ёки сут сотилишига ўрганиб қолган.
Испанияда қояда қурилган шаҳар бор.
Фото: AdMe
Setenil de las Bodegas — Андалусиядаги шаҳар бўлиб, у милоддан аввалги I асрда римликлар томонидан Рим империяси истилоси пайтида қурилган. Ҳозир у ерда 3 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Бутун дунёдан келган сайёҳларни таомлар, деворлар ва базалт тошлари бўлган ғайриоддий бинолар ўзига жалб қилади.
Испанияда энг хавфли туристик йўналишлардан бири.
Фото: AdMe
Каминито-дель-Рей 1901-1905 йилларда ГЭС ишчилари учун қурилган. Бу Малаганинг гўзал тоғларида узунлиги 3 километр бўлган машҳур сайёҳлик маршрутидир. Дарадан 100 метр баландликда чўзилган йўлнинг кенглиги бор-йўғи 1 метр.
Мадриддаги бу боғ бошқа боғлардан фарқ қилади.
Фото: AdMe
Вертикал боғ селфи ишқибозлари учун машҳур манзилга айланди. У CаихаФорум Мадрид маданият маркази тепасида ўсади.
Чет элликлар билиши керак бўлган испан одатлари:
- Кечикиш кечирилмайди. На 5, на 10, на 15 дақиқага. Бу, айниқса, иш учрашувлари ёки мактабга боришда яхши одат ҳисобланмайди. Испан мактабларида талаба бир неча дақиқа кечикканлиги учун жазоланади.
- Навбат муқаддасдир! Навбатга риоя қилмаслик ҳақорат ҳисобланади. Ҳатто ёшлар ҳам кекса одамга навбат ҳали келмаганини дадил айтиши мумкин. Гарчи бир қарашда чет эллик одам ўзини навбатда турганини ҳис қилмаслиги мумкин. Чунки одамлар бошқа мамлакатлардаги каби бир устунга саф тортмай, бемалол тарқалиб кетади. Лекин, албатта, «охири ким?» деб сўраш лозим.
- Испанияга борганда, испанлар билан мулоқот пайтида одатда суҳбатдошнинг яқинига келишга тайёр туриш керак. Улар учун етарлича яқин туриш суҳбати пайтида суҳбатдошга тегиниш одатий ҳолдир. Агар масофани сақлашга ҳаракат қилинса, улар буни ҳақорат ва ёқтирмаслик деб билишлари мумкин.
- Ресторан ва кафеларда, агар овқат нон билан бирга бўлса, испанлар одатда бир парча ноннинг кичик бўлакларини синдириб, истеъмол қилади. Агар сиз нонни тишлаб есангиз, ваҳший ҳисобланасиз.
Мавзуга доир:
- «Тиниб-тинчимаган одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я?» Нидерландиядаги ҳаётнинг ўзига хослигини ифодаловчи суратлар
- Янги Зеландияда камчиликларни кундузи чироқ ёқиб ҳам топиб бўлмаслигини исботлайдиган суратлар
- Филлар учун махсус боғ, балиқ овлаш анъанаси ва тарихий обидалар: Шри-Ланканинг 15 мўъжизасига фотосаёҳат
- Таиланд гўзаллигини бутун дунёга намойиш қилаётган фотографнинг ажойиб кадрлари