10 ноябрга ўтар кечаси Афғонистон ҳукумати тепасига «Толибон» ҳаракати келиши билан Тожикистонда яшириниб келган 143 нафар афғон учувчиси АҚШ ёрдамида мамалактни тарк этди, деб хабар беради «Интерфакс».

Фото: CА-News

Афғон учувчилари билан бирга Афғонистондаги оилалари, жумладан, журналистлар ҳам тарк этган.

Тожик ОАВларининг маълумотларига кўра, АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси 191 нафар афғонни, жумладан, учувчиларни ҳам Тожикистондан учинчи давлатга, у ердан АҚШда олиб чиқиб кетиш ниятида эканини тасдиқлаганди. Маълум қилинишича, учувчилар орасида икки нафар ҳомиладор аёл ҳам бўлган, улар тожик тиббиёт ходимлари назорати остида бўлиб келган.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Ўзбекистон Бош прокуратураси (кейинроқ охирига қадар текширилмагани маълум қилинган) мамлакат ҳаво маконини ичида 585 нафар афғон ҳарбий хизматчиси бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт кесиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Кузатув давомида Embraer-314 ва МиГ-29 самолётлари тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган.

Август ойи охирида The Wall Street Journal нашри расмий манбаларга таяниб, Ўзбекистон ҳукумати АҚШни бир гуруҳ юқори малакали афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини мамлакатдан чиқариб юборишга тўғри келаётганидан огоҳлантиргани ҳақида ёзган эди. Ўзбекистон «Толибон» билан «кескин муносабатлардан қочиш» мақсадида АҚШдан учувчиларни учинчи мамлакатга кўчириш бўйича тезкор чоралар кўришни сўраган. Сентябрь ўрталарига келиб эса Ўзбекистондаги афғонистонлик учувчилар АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига олиб кетилиши маълум бўлганди. Кейинроқ Ўзбекистон ТИВ барча афғонистонлик ҳарбийлар мамлакатни тарк этганини эълон қилди.