19:41, 15.11.2021 // 17442

Музлатилган ҳолда сақлаш мумкин бўлган 17 маҳсулот

18 даражадан паст ҳароратда микроорганизмлар ҳаракатдан тўхтайди ва музлатилган таом таъми ва фойдали хусусиятларини йўқотмай узоқ сақланади.

Фото: «Домашний очаг»

Пишлоқ

Эритиш қийин бўлмаслиги учун пишлоқни бўлакларга бўлиб кейин музлаткичга қўйган яхши. Бунинг учун бўлакларни идишга солиш керак бўлади. Паста ва пиццалар учун эса қирғичдан чиқариб, ярим йилгача сақлаш мумкин.

Ёнғоқ

Музлаткичда сақлаш таркибидаги ёғни айнимаслигини таъминлаб, тахир бўлиб қолишдан сақлайди. Шу сабаб ҳам ёнғоқларни порцияларга бўлиб сақлаш тавсия қилинади.

Фото: «Домашний очаг»

Банан

Музлаткичда сақланган банан нонуштага смузи тайёрлаш учун айни муддао. Бунда блендерда майдалаш осон бўлади. Музлатилган банан смузи-коктейл учун энг яхши асос. Жигарранг бўлишни бошлаганига гувоҳ бўлсангиз, ҳеч иккиланмасдан бананни музлаткичга қўйиш тавсия қилинади.

Гуруч

Бир уринишда кўп гуруч қайнатиб юборган бўлсангиз, қолганини музлаткичда сақласангиз бўлади. Патнисдаги гуручни музлаткичга қўйиб, кейинроқ пакетларга солиб қўйишингиз мумкин. Мазкур гуручдан кейинчалик шўрва ёки бошқа таомларни тайёрлаш учун фойдаланиш мумкин. Уни товада бир-икки қошиқ сув солиб эритиш керак.

Жўхори

Совуқ сув билан ювилган жўхорини шунчаки музлаткичга солиб қўйинг. Қайнатмоқчи бўлсангиз, музлаткичдан олиб сувли қозонга солишнинг ўзи кифоя.

Томат пастаси

Музлаткичда сақланган томат пастасидан шўрва ва иккинчи таомлар учун асос сифатида фойдаланса бўлади. Бунинг учун саримсоқ, помидор, зиравор ва ўсимлик ёғини аралаштириб, 4 соат давомида қайнатинг. Совиганидан кейин пакетларга солиб, музлаткичга қўйинг.

Картошка пюре

Картошкадан қилинган пюрени музлаткичда сақлаш учун аввалига шарчалар ясанг. Кейин патнисга териб, музлаткич ичига қўйинг. Қотганидан кейин пакетга солиб қўйсангиз ҳам бўлади.

Сут

Сутни музлаткичда 3 ойгача сақласа бўлади. Сутни хона ҳароратида эритса ҳам бўлади ё бўлмаса, илиқ сув ҳам бу борада яхши самара беради.

Нон

Нон ёмон бўлиб қолмаслиги учун уни ортиқчасини бўлакларга бўлиб, музлатиб қўйиш керак. Кейин ундан пишлоқли сендвичлар тайёрлаш мумкин. Уни фольга қоғозга ўраб сақласа ҳам бўлади. Тез эритиш учун эса печ ёки микротўлқинли печга қўйиш керак.

Сабзавот ва мевалар

Қандолат қоғозига ўралган мева ва сабзавотларни пакетга солиб чиқинг. Шунда эритганда бир-бирига ёпишиб қолмайди. Музлатилган мева ва сабзавотлар морс, компот, ширинлик ҳамда смузилар учун, сабзавотлар эса шўрва, рагу учун айни муддао.

Маринадланган гўшт

Соус қўшилган гўштни пакетга жойлаб, музлаткичга қўйса бўлади.

Сариёғ

Музлаткичда сақланган сариёғдан таом ва ширинликларни безатиш учун фойдаланса бўлади. Сариёғни ўз ўрами билан ёки пакетларга жойлаб қўйишингиз мумкин.

Хамир

Бўлакларга бўлиб, музлаткичда сақланган хамирни исталган вақтда олиб ишлатиш мумкин. Хамирдан нон ёки сомса ўрамини тайёрлаб, герметик пакетларга солинг. Кейин эса истаганингизча музлаткичда сақланг.

Бульон

Қолган бульонни музлатиб, кейинчалик шўрва ва қайла учун фойдаланиш мумкин.

Котлет

Қиймадан ясалган котлетларни унга булаб, кейин музлаткичда бемалол сақласа бўлади. Исталган вақтингиз олиб қовуришингиз мумкин.

Сирник

Эриганидан кейин сирникнинг таъми ўзгармаслиги сабаб ҳам уни иккиланмай музлаткичда сақласа бўлади.

Кўкатлар

Сочиқ устида қуритилган кўкатларни майда тўғраб, кейин пакетларга солинг.

Қайси маҳсулотларни музлатиш керак эмас?

Қовоқча, бодринг, ошкўк, помидор ва салат баргини музлаткичда сақламаган яхши. Негаки улар музлатилганидан кейин пюре бўлиб қолади ва бу ҳам етмагандек таъми ҳам ўзгаради.

Маҳсулотларнинг музлаткичда сақлаш муддати:

  • товуқ ва курка гўшти — 9 ой;
  • мол ва қўй гўшти — 4-6 ой;
  • балиқ гўшти — ёғли балиқни 2-3 ой, қолганини 6 ой;
  • денгиз маҳсулотлари — 3-4 ой;
  • чучвара, котлет ва қийма — 3-4 ой;
  • тайёр шўрва, шўрва ва соус — 2-3 ой;
  • сабзавот ва мевалар — 1 йил;
  • қўзиқорин — қайнатилгани 1 йил, хомини 8 ой;
  • кўкатлар — 6-8 ой;
  • музқаймоқ — 2 ой;
  • маргарин ва сариёғ — 9 ой;
  • нон ва қандолат маҳсулотлари — 2-3 ой.

Энг кўп ўқилган

Қидирув