Марказий банк 26 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,17 сўмга кўтарилиб, 10 757,57 сўмни ташкил қилди. Евро 30,86 сўмга кўтарилиб, 12 074,30 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг 19,72 сўмга пастлаб, 10 745,40 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси 2022 йилда 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.