Хориж шоу-бизнес вакиллари орасида ўз брендига эга машҳур инсонлар ниҳоятда кўп. Ўзбек санъаткорлари орасида ҳам тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар оз эмас. Аслида, тадбиркорлик ҳам мураккаб соҳа, бу борада ҳаммага ҳам омад кулиб боқавермайди.

Манзура

Фото: «Сайёд»

Хонанда Манзура опаси Нигина билан биргаликда «Манзура» либослар бутиги фаолиятини йўлга қўйганди. У либослар дизайни ва уларнинг рекламалари устида ишлаб, махсус фотосессиялар ҳам ўтказганди. Айниқса, турк фотографи Тайфун билан Бали оролида ўтказилган махсус фотосессияси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Каниза

Фото: Facebook / @Kaniza

Каниза шоу-бизнесга қадам қўймасдан аввал тадбиркорлик фаолиятини бошлаганди. У отасининг кўмаги билан  «Каниза» оқшом либослари салони  ва ательесини ишга туширган. Афсуски, унинг бизнеси узоққа бормади.

Озода Нурсаидова

Фото: Facebook / Озода Нурсаидова

Хонанда Озода Нурсаидова 2015 йилда «Озода» номли парфюм ишлаб чиқаришни бошлаганди. Афсуски, шов-шув бўлган парфюм ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап-сўз йўқ.

Ситора Алимжонова

Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

Актриса Ситора Алимжонова бир неча йил аввал гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйганди. Афсуски, бу фаолият кўп ўтмай якунланди.

Асал Шодиева

Фото: Instagram / @asalshodiyeva

Актриса Асал Шодиева «Miel» брендига асос солиб, аёллар ва болалар либосларини ишлаб чиқаришни бошлаганди. Маълумотларга кўра, интернет-дўкони фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Райҳон

Фото: Instagram / @rayhon_ganieva

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўз брендидаги свитшотларни ишлаб чиқаришни бошлаганди. Мазкур либосларнинг ўзига хослиги шундаки, уларга хонанданинг суратлари ва қўшиқ номлари туширилган. Афсуски, бу бизнес унчалик муваффақиятли бўлмади. Шундан сўнг у турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан биргаликда ўрдак фермаси очди.

Азиза Ёқубова

Фото: Instagram / @ravza_yasmin

Актриса Азиза Ёқубова ҳам қизининг исмига монанд «Ровза Ясмин» интернет-дўконини ташкил қилганди. Кейинчалик ижарага дўкон олиб, унинг тантанали очилиш маросимини ўтказди. Аёллар ва болалар кийим-кечаклари сотиладиган дўкон бир ойдан сўнг ёпилди.

Блогер ва актриса Хонзода

Фото: Instagram / @xanna__official

Актриса Хонзода «Ханна»  номи остида аёллар кийим дўкони фаолиятини йўлга қўйганди. Афсуски, орадан икки ой ўтмай Хонзода дўкон ёпилишини ва кийимлар арзон нархда сотилишини маълум қилди.