Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Муҳаббат» қўшиғини ижро этган наманганлик қизчалар билан учрашди.

Гулчеҳра Эшонқулова саҳифасига турмуш ўртоғи ва қизининг суратини жойлади.

Фото: Instagram

Шаҳзода «Жоним» гуруҳидаги дугонаси Нателла билан тушган суратини мухлислари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Клипмейкер Нуримон Султонхўжаев Муниса Ризаеванинг боғчасида бўлиб, тарбияланувчилар билан суҳбатлашди. Муниса клипмейкерга боғчадан иш таклиф қилди.

Приянка Чопра турмуш ўртоғи Ник Жонас билан Лондонда кўриниш берди.

Фото: Instagram

Лола ўзига энг кўп бериладиган саволларга жавоб берди. Хусусан, у атеист эмаслиги, онасининг рус миллатига мансуб эмаслиги ҳамда Ўзбекистон фуқароси эканини маълум қилди.

Ганя Усмонова қизининг исмини шу пайтгача сир тутаётган эди. Блогер янги сурати орқали илк фарзандига қандай исм қўйганини ошкор қилди.

Фото: Instagram

Зарина Низомиддинова ўз жиянининг тўйида онлайн иштирок этди. Актриса ушбу тўй оиласидаги илк невара тўй эканлиги, унинг опаси ўғлини уйлантираётгани ҳамда коронавирус юқишидан қўрқиб тўйда қатнаша олмагани ҳақида гапирди.

Ойбек ва Нигоранинг янги клипида Имрон Усмонов ва Фотима Бердиева бош ролларни ижро этади.

Фото: Instagram

Актриса Юлдуз Ражабова янги фотосессия жараёнидаги видеони саҳифасига жойлади.

Жаҳонгир Позилжоновнинг «Ғайра-ғайра» қўшиғига ишланган клип мухлислар эътиборига ҳавола этилди.