Замонавий шаҳарлар космик тезликда ривожланмоқда. Кўп қаватли биноларда барпо этилган боғлар, ранг-баранг шаҳарлар, ҳайратлантирувчи кўприклар ва баландликда жойлашган ҳовузлар бунинг исботи. Яхшиямки, завқланиш ҳамда фойдаланиш учун ажойиб биноларни яратадиган мутахассислар бор.

Шаҳар гуллари – Исроил

Фото: AdMe

Ушбу жонли қурилмалар Қуддусдаги Валлеро майдонида ўрнатилган. Улар эски шаҳар ҳудудларини янгилаш лойиҳасининг бир қисмидир. Архитекторлар томонидан ўйлаб топилган бу гуллар ҳар сафар одамлар унинг остидан ўтганда очилади, ҳеч ким бўлмаса, сўлиб қолади. Майдон гуллар билан янада гўзал кўринишга эга бўлган.

Қизил эшиклар – Шотландия

Фото: AdMe

Шотландияда кўпинча кириш эшиклари қизил рангга бўялган. Шундай қилиб, уй эгалари тўловни тўлиқ тўлагани ва ушбу турар жойнинг ҳуқуқли эгасига айлангани ҳақида хабар беради.

Польша ва Литва ўртасидаги портал

Фото: AdMe

Польшанинг Люблин шаҳри ва Литва пойтахти Вильнюс аҳолиси энди рақамли портал орқали бир-бирининг ҳаётини кузатиши мумкин. Бу доимий равишда мамлакатлар ўртасида трансляция қилувчи камерага эга катта думалоқ экран. Лойиҳа ижодкорлари келажакда бундай порталларни бутун дунё бўйлаб ўрнатишни режалаштирмоқда.

Уйлар деворидаги улкан фреска – Мексика

Фото: AdMe

Мексиканинг кичик Пачука шаҳри узоқ вақтдан бери хавфли жойга айланган. У ерда қашшоқлик ва жиноятчилик авж олган, бу маҳаллий аҳолининг ҳаётида акс этди. Аммо бу бир гуруҳ фаолларга ёқмади ва улар маҳаллий ҳокимиятни шаҳарга янги ҳаёт киритишга кўндирди. 200 га яқин кўп қаватли хароба уйлар истеъдодли кўча рассомлари томонидан санъат асарига айлантирилди.

Маркетхол – Нидерландия

Фото: AdMe

Маркетхол ҳам турар жой, ҳам офис биноси бўлиб, унинг асосий хусусияти ёпиқ бозор майдонидир. Лойиҳа от тақаси шаклида яратилган бўлиб, унинг ички қисми харид қилиш жойлари учун том вазифасини бажаради.

Замонавий кутубхона – Хитой

Фото: AdMe

Хитойнинг Тиясзин Бинхай кутубхонаси маданий шаҳар ҳудудини яратиш бўйича йирик лойиҳа доирасида қурилган. Шарсимон аудитория ва каскадли китоб жавонларини ўз ичига олган архитектура объектининг майдони 33 700 квадрат метрни ташкил этади.

Жуйи кўприги – Хитой

Фото: AdMe

Узунлиги 100 метр, 140 метр баландликда жойлашган кўприк 2019 йилда қурилган. Лойиҳа шу қадар ажойиб эдики, дастлаб кўплаб сайёҳлар ушбу тузилманинг мавжудлигига шубҳа қилди. Аммо тубсизлик устидан осилган кўприк ҳақиқат эканлиги маълум бўлгач, бу меъморий мўъжизани кўришни истаганларнинг сони ортди. Кўприк муҳим ижтимоий функцияни ҳам бажаради. У сунъий Жуйи оролини материк билан боғлайди, сув, газ ва электр энергиясини узатишга хизмат қилади.

Royal меҳмонхонаси – Сингапур

Фото: AdMe

Royal меҳмонхонаси Сингапур марказида жойлашган бўлиб, боғлар билан безатилган. Манзара худди сеҳрланган ўрмондек таассурот қолдиради.

Вертикал боғ – Испания

Фото: AdMe

Мадрид хиёбонларидан биридаги вертикал боғ шаҳарнинг ташқи кўринишини безашдан кўра инсонларнинг завқланишига кўпроқ хизмат қилади. Ям-яшил ўсимликлар газ ифлосланишини камайтиради, ҳаво намлиги ва кислород даражасини оширади.

Самовий ҳовуз – Буюк Британия

Фото: AdMe

Sky Pool – Лондондаги очиқ ҳовуз бўлиб, у 35 метр баландликдаги турар жой мажмуасининг иккита объекти орасида жойлашган. Ушбу уйларнинг аҳолиси Темза, Британия парламенти ва бошқа диққатга сазовор жойларнинг ажойиб манзарасини томоша қилиб, сувда сузишлари мумкин.

Заводдан паркка – Австралия

Фото: AdMe

Ушбу марказий парк Сидней чеккасида жойлашган. Бу бино авваллари пиво заводи бўлган, ҳозир эса экологик тоза турар жой биносига айланди. Унинг юзасида вертикал боғлар ва ўсимликлар мавжуд. Бино, шунингдек, кам углеродли электр станцияси ва ички сув айланма иншооти билан жиҳозланган.

Дарахтдаги уй – Италия

Фото: AdMe

Италиянинг Турин шаҳридаги турар жой биноси бетон ўрмон ўртасидаги ҳақиқий воҳага ўхшайди. Унга 150 туп дарахт ва бошқа кўчатлар экилиб, бино аҳолисининг иқлим шароитини яхшиланган.

«Тропик орол» – Германия

Фото: AdMe

«Тропик орол» аквапарки Берлин яқинида жойлашган. Бу масканда ҳақиқатан яна кўп нарсалар мавжуд. У ерда шаршаралар, ям-яшил тропик боғлар, кичик ороллар ва экзотик кулбаларни кўриш мумкин. Бу океандаги ҳақиқий орол инсон томонидан яратилган меъморий мўъжиза эканига ишониш қийин.

Канзас жамоат кутубхонаси – АҚШ

Фото: AdMe

Канзас кутубхонаси китоб жавони кўринишида яратилган бўлиб, унинг баландлиги 7-8 метр бўлган 22 жилддан иборат. Бино бир вақтлар банкка тегишли бўлган, бироқ кейинчалик реконструкция қилиш ва кутубхонани бу ерга кўчиришга қарор қилинган. Шаҳар аҳолисига янгиланган объектнинг безаги ва фахрига айланадиган адабий асарларни танлаш таклиф қилинди.