Малида жангарилар одамларни маҳаллий бозорга олиб кетаётган автобусни ўққа тутиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: «Korrespondent.net»

Таъкидланишича, автобус Сонго қишлоғидан 10 километр узоқликдаги Бандиагара бозор томон ҳаракатланиб кетаётганида ҳужумга учраган.

Қўшни Банкасс шаҳри мери Мулая Гуиндонинг сўзларига кўра, қуролланган шахслар «машинани ўққа тутган, шиналарни кесган ва одамларни отган».

У ва ўзининг аноним қолишини сўраган яна бир маҳаллий амалдор камида 31 киши ҳалок бўлганини маълум қилган, шунингдек, кўпчилик жароҳат олган ёки бедарак йўқолган.

Исёнчиларни қуроллантирувчи Мопти тумани марказида жойлашган посёлкаларнинг «Ал-Қоида» ва ИШИДга алоқаси бор.

Аввалроқ Нигерияда қуролли шахсларнинг масжидга қилган ҳужуми оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани, Эфиопияда номаълум жангариларнинг қишлоққа ҳужуми натижасида 200 дан ортиқ одам вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 18 август куни Малида ҳарбий тўнтариш содир бўлган эди, сентябрь ойида эса мудофаа вазири Бах Ндао вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи, Ассими Гойта вице президент этиб тайинланган эди. 2021 йилнинг 24 май куни Бах Ндао ва вақтинчалик бош вазир вазифасини бажарувчи Моктар Уан ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинганди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Африка ва Европа иттифоқлари, Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий кенгаши (ECOWAS), АҚШ, Германия ва Буюк Британия Малида қўлга олинган сиёсатчиларни зудлик билан озод этишга чақирган. Қўшма баёнот мамлакатдаги БМТ миссияси томонидан тарқатилганди. Кейинчалик улар ҳибсда истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзган. Мали конституцион суди эса полковник Ассими Гойтани мамлакатнинг вақтинчалик президенти этиб тайинлаган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.