Сўнгги ўн йилликда ўтган 125 минг йил ичида энг иссиқ об-ҳаво кузатилди. 1990 йилларнинг ўрталаридан бошлаб Ер сайёрасида 28 триллион тоннага яқин музлик эриди. Бу рақам сайёрадаги барча тирик организмларнинг вазнидан деярли 28 баравар кўп дегани. Албатта, музликнинг эришини инсоният учун зарарсиз деб бўлмайди. Қолаверса, бугунги кунда кўплаб шаҳарлар иқлим ўзгариши оқибатларини бошдан кечира бошлади.
Санкт-Петербург, Россия
Фото: AdMe
XXI асрнинг охирида Невадаги шаҳар ҳақиқий Венецияга айланиш хавфи остида. У ердаги сув сатҳи шундай бўладики, маҳаллий аҳоли фақат қайиқлар ёрдамида ҳаракатлана олади. Ички сув омборининг максимал чуқурлиги тахминан 2-3 метрга тўғри келади.
Катта тўсиқ рифи, Австралия
Фото: AdMe
Глобал исиш Австралия қирғоқлари яқинидаги Катта тўсиқ рифи учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Тирик организмларнинг аксарияти ўзгарувчан иқлимга мослашишга улгурмайди ва натижада ер юзидан йўқ бўлиб кетади.
Мумбай, Ҳиндистон
Фото: AdMe
Гарчи бугунги кунда Мумбай гуллаб-яшнаган улкан шаҳар бўлса-да, эртага унинг тақдири нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Яқин келажакда у бутунлай сув остида қолиши эҳтимоли мавжуд. Маҳаллий аҳоли эса хавфсиз яшаш учун жой излаб, қитъанинг ички қисмига ўтишга мажбур бўлади.
Антарктида
Фото: AdMe
Иқлим ўзгариши музли Антарктидага ҳам таъсир қилади. Минг йиллик музликларнинг эриши қитъага яқин жойларда янги оролларнинг пайдо бўлишига олиб келади ва қирғоқ яқинида жойлашган мамлакатлар кўплаб йўқотишларга учрайди.
Рио-де-Жанейро, Бразилия
Фото: AdMe
Глобал исиш Бразилияда жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради, унинг қирғоқбўйи ҳудудлари сув остида қолиши мумкин.
Алп тоғлари, Швейцария
Фото: AdMe
Алп тоғларида жойлашган сайёҳларнинг севимли тоғ-чанғи курортлари тез орада қорсиз маконга айланиши мумкин. Шундай қилиб, XXI аср охирига келиб чанғи спортчилари қорларни кўриш учун 3 километр баландликка кўтарилиши керак.
Амазон тропик ўрмони, Бразилия
Фото: AdMe
Амазоннинг тропик ўрмонлари бугунги кунда Жанубий Америка қитъасининг деярли 40 фоизини эгаллайди. Олимларнинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши аллақачон ҳайвонлар учун қулай жойни ўрмон ёнғинлари билан қурғоқчиликка тўла хавфли ҳудудга айлантиради.
Гавана, Куба
Фото: AdMe
Дам олиш масканлари ва аттракционларга тўла Куба пойтахти атроф-муҳитининг ўртача ҳарорати атиги 3 даражага кўтарилса, бутунлай сув остида қолади. Инсоният атмосферага зарарли чиқиндилар миқдорини кескин камайтирса ва ҳароратнинг ошишига йўл қўймасагина, Гаванани қутқариб қолиши мумкин.
Пасторури музлиги, Перу
Фото: AdMe
Бугунги кунда Пасторури Жанубий Америкадаги ноёб музликлардан биридир. Ҳароратнинг бироз кўтарилиши ҳам ушбу минтақанинг иқлими ва гўзаллигини абадий ўзгартиради.
Мале, Мальдив ороллари
Фото: AdMe
Ҳинд океанида жойлашган Мальдив ороллари 1100 дан ортиқ текис ороллардан иборат. Иқлимнинг тез ўзгариши XXI аср охирига келиб сув остида қолиши мумкин бўлган ушбу курорт давлатга ҳеч қандай имконият қолдирмайди.
Сплит, Хорватия
Фото: AdMe
Хорватиянинг Сплит шаҳри қисман сув остида қолиб кетиш хавфи остида. Худди шу нарса яқин ўн йилликларда сув остида қолиши мумкин бўлган Адриатик қирғоқларининг қолган қисмига ҳам тегишли.
Озодлик ороли, АҚШ
Фото: AdMe
Глобал исиш Нью-Йорк ҳаётига катта таъсир қилади. Океанлар унинг машҳур Озодлик ҳайкали белигача кўтарилиш хавфини туғдиради. Шаҳар кўчаларининг ўзи ҳам сайёҳларни хурсанд қилиши даргумон: уларнинг аксарияти сув тошқини зонасида бўлади.
Аляска, АҚШ
Фото: AdMe
Совуқ Аляска 2050 йилга келиб жуда иссиқ ҳудудга айланиши мумкин, чунки олимлар Шимолий Американинг айнан шу қисмида ўрмон ёнғинлари сони деярли 2 баравар ошишини башорат қилмоқда. Аммо бу ҳаммаси эмас, ёнғинлар билан бирга у ерда абадий музликлар эриб, қуруқ ландшафтлар пайдо бўлади.
Букингем саройи, Лондон, Буюк Британия
Фото: AdMe
Машҳур Букингем саройи ҳам муаммога дуч келиши мумкин, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Англия қироличаси тез орада бошқа қуруқ жойга кўчиб ўтиши керак.
Венеция, Италия
Фото: AdMe
Адриатик денгизи бўйида жойлашган Венеция глобал исиш натижасида ўзининг кўринишини йўқотиши мумкин. Агар Италия ҳукумати ҳимояланишнинг ишончли усулларини ўйлаб топмаса, шаҳарнинг денгизга энг яқин ҳудудлари бутунлай сув остида қолади.
Ўлик денгиз, Исроил
Фото: AdMe
Ўлик денгиз кетма-кет бир неча ўн йиллар давомида бир вақтлар босиб олинган қуруқлик ҳудудини йўқотмоқда. Глобал исишнинг тобора тезлашиб бориши натижасида Яқин Шарқнинг асосий табиий диққатга сазовор жойларидан бири 2050 йилга келиб сайёрадан йўқолиб кетиш эҳтимоли мавжуд.
Салоники, Греция
Фото: AdMe
Замонавий Грециянинг асосий шаҳарларидан бири бўлган Салоники яқин ўн йилликларда Венецияга айланиши мумкин. Иқлимнинг ўртача ҳарорати атиги 3 даражага кўтарилиши билан унинг баъзи қисмлари саёҳатчиларни қабул қила олмайди.
Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари
Фото: AdMe
Сайёранинг, эҳтимол, энг замонавий мегаполиси Дубай тез орада чўлга айланиш хавфи остида. Гарчи бугунги кунда шаҳарда сув танқислиги муаммоси бўлса-да, келажакда мамлакат совутиш ва тоза сув олиш учун янада юқори харажатларга дуч келади.
Мавзуга доир:
- Фото: Сайёҳлар эътиборини жалб этувчи дунё шаҳарлари архитектурасининг ўзига хосликлари
- Жанубий Корея ҳар бир сайёҳда унутилмас таассуротлар қолдиришини исботловчи суратлар
- Мисрда пирамида, пляж ва меҳмонхоналардан қизиқарлироқ нарсалар ҳам борлигини исботловчи суратлар
- Европадаги энг катта палма боғи, антиқа зинапоя, қоя ичидаги шаҳар: Ўз сирларини фақатгина синчков сайёҳларгагина очувчи Испанияга саёҳат (фото)
- Янги Зеландияда камчиликларни кундузи чироқ ёқиб ҳам топиб бўлмаслигини исботлайдиган суратлар
- Филлар учун махсус боғ, балиқ овлаш анъанаси ва тарихий обидалар: Шри-Ланканинг 15 мўъжизасига фотосаёҳат