Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 19 декабрь куни ёнғин юзага келди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров комиссия таркибини тасдиқлади.

Қайд этилишича, шу куни 04:50 атрофида шаҳарнинг «Вақф Чорсу» маҳалласи Барҳаёт кўчаси 20-уйида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган. Оқибатда мазкур хонадонда яшовчи 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш билан тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Қўқон субфилиалига ётқизилган.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов фавқулодда вазиятнинг сабабини текшириш юзасидан комиссия таркибини тасдиқловчи қарорни имзолаган.