14:23, 22.12.2021 // 23755

Туркия сайёҳларни нимаси билан ўзига жалб этишини акс эттирувчи суратлар

Ҳудуди Қора, Эгей, Ўрта денгиз билан ўралган Туркияга ташриф буюрган сайёҳ қизиқишидан келиб чиқиб, истаганича ҳордиқ чиқариши мумкин. Хоҳишга қараб, барча хизматларни ўз ичига оладиган ҳашаматли меҳмонхонада дам олиш, севимли сериаллар суратга олинган тарихий жойлар ва аҳамиятга молик ерларга ташриф буюриш, дайвинг ҳамда экстремал спорт билан шуғулланиш имконияти мавжуд. AdMe томоша қилгач, Туркияга боришни истовчи сайёҳлар сони тобора ортишига сабаб бўладиган суратларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Фото: AdMe

Ўзига хос рангга эга Фатҳие кўрфази.

Фото: AdMe

Истанбулдаги уйсиз итларга емак қўйиш учун ажратилган махсус жой.

Фото: AdMe

Улудағнинг Миллий боғига осилган огоҳлантирув белгиси: «Эҳтиёт бўлинг, динозавр бўлиши мумкин».

Фото: AdMe

Истеъмол қилинган егулик ва ичимликларнинг умумий нархи тенг бўлинса, ҳар бир хўранда қанчадан тўлаши кераклиги кўрсатилган ҳисоб.

Фото: AdMe

Ҳар қандай эркак сочини Ал Пачиноникидек турмаклатиши мумкин бўлган сартарошхона.

Фото: AdMe

Туркиянинг нафақат денгизлари, балки пурвиқор тоғлари ҳам кишини ўзига мафтун қилади.

Фото: AdMe

Антакядаги меҳмонхонани барпо қилиш вақтида Рим даврига оид мозаикалар топилган. Эндиликда меҳмонхона биноси сақлаб қолинган қадимий вайроналар устида жойлашган.

Фото: AdMe

Айнан шу сабаб ҳам меҳмонлар антик маданият намуналарини томоша қилган ҳолда нонушта қилиши мумкин.

Фото: AdMe

Ўриндиқда ухлаб қолган уйсиз мушукни безовта қилмаслик учун ерда ўтириб, автобус кутаётган одамлар.

Фото: AdMe

Арзон экани сабаб Туркия аҳолиси мева ва сабзавотлар истеъмолини канда қилмайди. Масалан, бодрингнинг бир килосини 0,23, қулупнайни эса 0,62 долларга харид қилса бўлади.

Фото: AdMe

Бурсаликлар Елизавета II бир вақтлар маҳаллий бозорга бориб, у ердаги ипакдан тикилган рўмолларга ижобий баҳо берганидан фахрланади.

Тўртта қулоқ билан дунёга келган Мидас лақабли мушук ижтимоий тармоқларда бир зумда машҳурликка эришган.

Фото: AdMe

Туркияда овқатлар билан қўшиб айрон ичилиши одатий ҳол.

Фото: AdMe

Сакликент Туркиядаги энг узун ва чуқур канён. Унинг узунлиги 18 километрни, баландлиги эса 300 метрни ташкил қилади.

Фото: AdMe

Истанбулдаги заргарлик дўконларидан бирида тилла тақинчоқлар пештахтаси устида ухлаб ётган мушук.

Фото: AdMe

Мизғиб олиш учун кийим дўконини афзал билган ит.

Фото: AdMe

Туркия кўчаларида нафақат ит ва мушук, балки тошбақаларни ҳам учратиш мумкин.

Фото: AdMe

Фатҳие бозорида балиқ ёки исталган денгиз маҳсулотини харид қилса бўлади. Уларни мижоз учун ўша заҳотиёқ пишириб беришади.

Фото: AdMe

Туркиянинг музқаймоғи — дондурмани емабсиз, бу дунёга келмабсиз.

Зевгма қадимий шаҳридаги мозаиканинг сув босганидан кейинги кўриниши.

Энг кўп ўқилган

Қидирув