27 декабрь куни соат тахминан 21:40 ларда Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳудудидан ўтган Олмаота—Бишкек автомобиль йўлида ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ва Mercedes автомобили иштирокида йўл-танспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради “Zakon.kz”.

Фото: “Zakon.kz”

Маълум қилинишича, ЙҲТ Олмаота—Бишкек автомобиль йўлининг 105 километрида содир бўлган. Йўлнинг музлагани оқибатида Mercedes-Benz E-Class ва шаҳарлараро автобус тўқнашиб кетган. Енгил автомобиль шарқий йўналишда Олмаота томон, автобус эса ғарбий йўналишда ҳаракатланаётган бўлган. Тўқнашув оқибатида Mercedes жарликка тушиб кетган, автобус эса ён томонга қулаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус тўла бўлган, Mercedes’да эса 6 киши бўлган.

ЙТҲ оқибатида Mercedes’да бўлган уч киши ҳалок бўлган, жумладан, автобуснинг енгил машина устига қулаши оқибатида қисилиб қолган бир қиз. Унинг жасади автобус кўтарилганидан сўнггина чиқариб олинган. Кейинроқ Mercedes машинасида ҳайдовчининг рафиқаси ва икки йўловчи ҳалок бўлгани маълум бўлган.

Фото: “Zakon.kz”

Шунингдек, жабрланганлар орасида автобус ва машина ҳайдовчилари, шунингдек, шифохонага ётқизилган Mercedes’нинг икки йўловчиси ҳам бор. Автобус ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган, шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйига жўнаб кетган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси эса ўзига келган, икки йўловчининг аҳволи оғир.

Қайд этилишича, автобусда бўлган йўловчилар ҳодисадан бошқа автобусда манзилга олиб кетилган.

Фото: “Zakon.kz”

Фото: “Zakon.kz”

Фото: “Zakon.kz”

Фото: “Zakon.kz”

Фото: “Zakon.kz”

Фото: “Zakon.kz”

Таъкидланишича, ЙТҲдан сўнг, автобус йўловчилари кўчада ҳаво совуқ бўлгани сабаб гулхан ёққан. Улар автобусдан ўз буюмларини олиб кетиш учун, унинг тўғирланишини кутишган.

Фото: “Zakon.kz”

Фото: “Zakon.kz”

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг мартида Қозоғистонда 26 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетган, 2019 йилда Қозоғистонда Россиядан қайтаётган ўзбекистонликлар иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 2018 йил январида Ақтўбе вилояти ҳудудида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ёниб кетган ва 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.