11:50, 08.01.2022 // 47087

Кўз атрофидаги терини парвариш қилишда йўл қўйиладиган хатолар

Кўз атрофидаги тери тезроқ қаришини кўпчилик билса ҳам нима учундир махсус парвариш қилишни унутиб қўяди. Юзингизга одатий крем сурсангиз-у, қолганини кўз остига тақсимлаб юборсангиз, дарҳол бу одатдан воз кечиш тавсия қилинади. Бунинг ўрнига қўшимча озиқлантирадиган, қора доғ ва шишларнинг олдини оладиган махсус воситалардан фойдаланинг. Harper’s Bazaar нашри бу кўз атрофидаги терини парвариш қилишда энг кўп йўл қўйиладиган хатолар ҳақида маълумот бериб ўтади.

Фото: Marie Claire

Юз ва кўз макияжни тозалаш учун бир воситадан фойдаланиш

Юз терисидаги макияжни ўчириш учун мўлжалланган косметика, нафақат уни балки терини ортиқча ёғлардан ҳам тозалашга мўлжалланган. Кўз атрофидаги поралар шунчалик кичкиналигидан унда кирлар тўпланмайди. Айнан шу сабаб ҳам одатда макияжни ўчиришга мўлжалланган воситалар кўз териси атрофидаги терини қуритиб юбориши бу эса ажин тушишига олиб келиши мумкин.

Етарлича намлантирмаслик

Сиз юз учун фойдаланадиган матоли ниқоб худди макияж ўчиришга мўлжалланган восита сингари самара бермаслиги мумкин. Шу сабаб ҳам бундай ниқобдан фойдаланишдан аввал остига гидрогелли патчи қўйишни унутманг. Бу тўлиқ намлантиришга ёрдам бериши мумкин.

Косметик воситалардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланиш

Кўпчилик кўз атрофидаги терини парвариш қилишни бошлаганидан кейин қовоқлар шишишни бошлаганини пайқаб, бу фикрдан қайтиб қолади. Албатта, бу муаммо организмнинг реакцияси билан боғлиқ бўлиши мумкин, аммо аксарият ҳолларда бунга фойдаланадиган косметика миқдорининг кўплиги сабаб бўлади. Кўз атрофидаги тери майдони катта эмаслиги ҳисобига тахминан гуручдек восита керак бўлади. Кўпайиб кетса, киприклар ва шиллиқ қаватга тегиб, шиш ва камчиликлар келтириб чиқаради.

Қуёш нурларидан ҳимояланмаслик

Ультрабинафша нурлари терига зарар етказиши мумкинлиги сабабли нафақат иссиқ, балки совуқ мавсумда ҳам қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланиш муҳим саналади. Акс ҳолда кўз атрофидаги нозик терига зарар етиши мумкин. Шунингдек, қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақишни ҳам унутмаслик керак.

Энг кўп ўқилган

Қидирув