Netflix’нинг энг машҳур фильмларидан бири — бу Голливуд юлдузи Лили Коллинз иштирок этган «Эмили Парижда» кўп серияли комедик драмасидир. Картина Парижга ишлаш учун келган америкалик аёл ҳақида ҳикоя қилади.

Томошабинлар ушбу сериални шунчалик севиб қолдики, натижада Баббел тил ўрганиш хизмати сўровнома уюштирди. Унда Франция пойтахти аҳолисидан шаҳар қайси фильмларда ишончли тасвирлангани аниқланди. 38 минг парижликларнинг фикрига кўра, қайси картиналар энг юқори поғоналарни эгаллагани маълум бўлди.

«Рататуй»

Ошпаз бўлишни орзу қилиб, бир куни ресторан ошхонасига кириб қолишга муваффақ бўлган каламуш Реми ҳақидаги мультфильм. Айнан шу кундан саргузашт бошланади!

«Парижда ярим тун»

Романтик одамлар учун ажойиб фильм. Фильм ёзувчи ва 1920 йилларда яшаши кераклигига ишонган умидсиз қаҳрамон ҳақида. Бир куни у севгилиси билан Парижга таътилга келади ва ўзини ўтмишда кўради.

«Париж, мен сени севаман»

Фото: «Kinopoisk.ru»

Севги турлича бўлади ва бу фильм айнан шу ҳақида. Турли хил ҳис-туйғулар ҳақидаги 18 та ҳикоядан иборат мозаика, уларнинг ҳар бири Парижда бўлиб ўтади.

«Амели»

Сокин ва ёлғиз Амели Путеннинг тушунарсиз ҳаракатлари ғалати туйилиши мумкин. Бироқ сюжет шундай ривожланадики, тўсатдан қиз бошқа одамларнинг ҳаётини бутунлай ўзгартиради.

«1+1»

Ушбу кино аллақачон классиккага айланган. Агар ҳали кўрмаганлар бўлса, имкон қадар тезроқ томоша қилиш тавсия этилади. Бахтсиз ҳодисага учраган бой аристократ Филипп қамоқдан эндигина чиққан Дрисни ёрдамчи қилиб ёллайди. Фильм ҳақиқий воқеаларга асосланган.