Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Имрон кузатувчиларига янги суратини тақдим этди. Суратга изоҳ сифатида эса янги қўшиғи сўзларини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Юлдуз Турдиева ўзининг санъатни тарк этгани ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

Хонанда Каниза имижини ўзгартириш борасида фолловерларидан маслаҳат сўради.

Фото: Instagram

Комик актёр Дилшод Мирзамуродов оиласи билан АҚШда саёҳат қилмоқда.

Воҳиджон Исоқов спорт залида Юлдуз Усмонова билан учрашиб қолди.

Фото: Instagram

Шукурулло Исроилов, Ҳалима Ибрагимова ва блогер Dili.me янги клипда суратга тушмоқда. Клипда улар учун ўзига хос, янги имиж яратилган.

Феруза Норматова рўмоли туфайли қийин вазиятга тушиб қолгани ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

«Жуда қийин аҳволдаман. Аросатда қолдим, виждоним қийналиб бошим қотди. Комедик видеолар олсам, муслималар номига доғ туширяпсан дейсиз. Менинг эса ҳали шартномаларим тугамаган. Ҳозирча Instagram’да фаол бўлишим керак. Ибратли видеолар олсам, сенгамас бунақа видеолар олиш дейсиз. Битта бошга ўралган рўмолнинг масъулияти шу қадар оғир ва синовли эканини билмагандим. Бундан кейин Аллоҳ насиб этса, умуман комедия жанрида ижод қилмасликни ўйладим. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Менга ёрдам беринг, азизлар. Бугуноқ бир қарорга келаман Иншаа Аллоҳ», — дейди актриса.

Муниса Ризаева вайнерлар Абдурозиқ ва Эрали билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Хонанда Афруза айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди. Хонанда кўчада мусиқа чаладиган созандалар жўрлигида туркча қўшиқ куйлади.

12 январь куни ўзбек шоу-бизнесидаги таниқли жуфтликлардан бири Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева иккинчи марта ота-она бўлди. Жуфтликнинг ўғли Истанбулдаги ҳашаматли клиникалардан бирида дунёга келди. Шоҳруҳхон ва Асал ушбу клиникага 2021 йилнинг ноябрь ойида ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишган эди.

Шоҳруҳхон иккинчи бор ота бўлгани муносабати билан саҳифасида таъсирли пост ёзиб қолдирди. У ўғли Муҳаммадюсуфга мурожаат қилиб, уни ушбу қувончли ҳодиса билан табриклади.

Фото: Instagram

Асал Шодиева клиникада ўғли билан юз кўришгани акс этган фотони саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

«Браво» кулги жамоаси вакили Шаҳло Зоирова ҳам яқин дўстларини самимий табриклади.

Фото: Instagram

Таниқли хонанда Алишер Файз Россияда ишлаб юрган муҳожирларнинг машаққатли меҳнати ҳақида қўшиқ куйлади.

Ситора Фармонова инсонлар сохталиги илон заҳридан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида мулоҳаза юритди.

Фото: Instagram

Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан қандай танишгани ҳақида кузатувчиларига сўзлаб берди. Унинг айтича, актёрлар «Менинг юртим» телеканалидаги кўрсатув учун бирга қўшиқ куйлаши керак бўлган. Қўшиқ ёзиладиган кун эса Йигитали Мамажонов бўлғуси рафиқаси билан дуэт айтиш фикридан қайтган.