Эстония, Латвия ва Литва НАТОдан ушбу мамлакатлар ҳудудидаги ҳарбий иштирокини оширишни сўраган. Бу ҳақда Эстония бош вазири Кая Каллас Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: The Insider

Калласнинг сўзларига кўра, НАТО ҳарбий иштирокини кенгайтириш Россияни «тийиб турувчи омил» бўлиши мумкин.

Болтиқбўйи давлатларининг илтимоси февраль ойи ўрталарида альянсга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларининг йиғилишида кўриб чиқилиши мумкин, деган НАТОнинг аноним дипломати Reuters’га.

НАТО контингенти 2014 йилдан, Қрим Россияга қўшиб олинганидан ва Украина шарқида қуролли можаро бошланганидан кейин Болтиқбўйи мамлакатларида доимий бўлиб турибди. Ҳозирда Литва, Латвия ва Эстонияда мингга яқин НАТО аскари жойлашган.

12 январь куни Брюсселда икки йил ичида биринчи марта Россия—НАТО саммити бўлиб ўтди, унинг асосий мавзуси Европа хавфсизлиги эди. Якунда томонлар фундаментал масалалар бўйича позициялари бир-бирига мос келмаётганини очиқ айтди, бироқ улар музокараларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.