Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Ҳар нарсани юрагингизга олаверманг», — демоқда актриса Ситора Фармонова.

Фото: Instagram

Блогер Озод Хуррамов ўзи билан юз берган кўнгилсиз воқеа ҳақида сўзлаб берди.

Мирзабек Холмедов шогирди Шукурулло Исроиловни туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова Мансур Агалиевнинг Юлдуз Усмоновага жемперини кийдириб қўяётгани акс этган суратни саҳифасига жойлади. «Юрагимни эритворишди», деб изоҳлади хонанда суратни.

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Севги» қўшиғига клип суратга олдирмоқда.

Асал Шодиева ва Шоҳруҳхон Туркиянинг Истанбул шаҳридаги клиникадан чақалоғини олиб чиқди.

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев АҚШнинг Майами штатида ҳордиқ чиқарди.

Фото: Instagram

14 январь куни Муқаддас Холиқованинг актриса қизи Зебунисо Холиқова туғилган кунини нишонламоқда. Ёш актрисанинг турмуш ўртоғи уни романтик тарзда табриклади.

Лола янги йилнинг дастлабки ойида коронавирусга чалинганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева ўз саҳифаси орқали жонли эфир ташкиллаштириб, мухлисларининг саволларига жавоб берди. Хусусан, у нима сабабдан Эрали билан кўпинча бирга юриши, уйида нечта хона борлиги ҳақида гапирди.

Хонанда Райҳонга тезликни оширгани учун жарима хатини олди ҳамда ҳайдовчилардан йўлда тартиб билан ҳаракатланишни сўради.

Фото: Instagram

Паризода ансамблидаги уч нафар раққос йигитларга 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан iPhone 12 совға қилди.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова Дубайда ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

Актёр ва хонанда Азиз Раметов бўлажак турмуш ўртоғи билан ФҲДЁ бўлимига ариза топширгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Айни пайтда Истанбулда бўлиб турган Афрузага туркиялик санъаткорлар қўшиқ бағишлади.