АҚШ мудофаа вазирлиги — Пентагон номаълум учар жисмларни (НУЖ) ўрганадиган, бу каби ҳолатларни тергов қиладиган алоҳида бўлинма ташкил қилади. Бу ҳақда Live Science хабар берган.

Фото: Getty Images

Бундай бўлимни тузиш 2021 йил декабрь ойида қабул қилинган давлат мудофааси ҳақидаги қонунда белгилаб қўйилган. Хабарга кўра янги бўлимни тузиш АҚШ ҳарбий учувчилари томонидан номаълум учар объектларнинг жуда тез ҳаракатланаётгани, самода мураккаб манёврларни амалга ошираётгани тасвирга туширилган видеороликларнинг оммалашиб кетганлиги билан боғлиқ.

Пентагон берган маълумотлар бўйича бу каби ҳолатларни тергов қилиш Учар объектларни бошқариш ва аниқлашни синхронлаштириш гуруҳи (АОИМСГ) томонидан бажарилади.

«АОИМСГ ҳаво бўшлиғидаги махсус тартибдаги объектларни топиш, аниқлаш ва хусусиятларини билиш, шунингдек парвозлар ҳамда миллий хавфсизликка қай даражада таъсир кўрсатишини таҳлил қилиш бўйича давлат департаменти ва АҚШ ҳукуматининг топшириқларини бажаради. Мудофаа вазирлиги аниқланган ёки номаълум кучлар томонидан ҳаводан ҳужум, ҳаво объектларига таҳдидларга жиддий ёндашади ва уларнинг ҳар бирини тергов қилади», – дея тушунтириш берилган Пентагон баёнотида.

Қайд этилишича мазкур хабар уфологлар (НУЖларни ўрганувчилар) эътирозига сабаб бўлган, чунки ушбу гуруҳнинг муайян қисми ҳарбийларга ишонмайди.

«Давлат ҳар доим бу мавзуни сир сақлаган ва барча ахборотни назорати остига олган", – дейди Мутуал УФО Network нотижорат тармоғи вакили заявил Рон Жеймс.

Бироқ АҚШ расмийлари асосан Ерга хавф солиши мумкин бўлган таҳдидлардан хавотирда. АҚШ ҳукумати хориж давлатлари учиш технологияларини мамлакат ҳарбийларидан яширин равишда ишлаб чиқиши ва қўллаши мумкинлигини инкор этмаяпти.

«Миллий хавфсизлик борасидаги хатти-ҳаракатларимиз аввало ҳавода бошқалардан устун бўлишимизга боғлиқ, бу каби ҳолатлар етакчи сифатидаги ўрнимизга путур етказади. Учар объектларнинг хориж ҳукуматлари ёки бошқа бировга тегишли эканлиги юзасидан аниқ маълумотлар олишимиз керак», — деган Ню-Штатидан бўлган сенатор Кирстен Гуллибранд.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Пентагон НУЖ бўйича ҳисоботини эълон қилган. Ўшанда АҚШ мудофаа вазирлигининг назорат органи идоранинг номаълум учар жисмлар ҳақидаги хабарларни қандай ўргангани, бу борадаги ахборотлар билан ишлаш ҳолатини текшириши таъкидланган эди.

Агентлик АҚШ ҳарбий-денгиз флоти кемасидан туриб тасвирга олинган учбурчак шаклидаги НУЖ видеосининг ҳақиқат эканлигини тасдиқлаган. Бир кечада ҳарбий кема тепасидан олтитагача НУЖ учиб ўтган. Учиш характеристикасига кўра мазкур жисмлар фуқаролик дронлари бўлмаган.