Қиш зийнати – қор. Аммо унинг йилдан йил камайиб, гоҳи деярли ёғмай қолаётгани ёмон. Аввалги қорбўрон ўйинлари-ю, қорбобо ясашлар, чанада учишлар-у тизза бўйи ёғадиган лайлак қорлар бугун ўтмишда қолиб кетгандек... Лекин Ўзбекистоннинг тоғли жойларида атрофга кўрк бериб, қаҳратон нафасини туйдирадиган масканлари бор. Мана шулар сал бўлса-да кайфиятни кўтаради. «Дарё» қиш охирламай Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг паст-баланд қорли йўлларидан юриб,  айрим оромгоҳларнинг такрорланмас манзараларни кадрга муҳрлашга шошилди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Тоғлардаги қор сийрак бўлса-да, ҳаво жуда совуқ. Балки, шунинг учун йўл четидаги қор ўз ҳолича, эримай тургандир. Бўстонлиқ туманининг бир қанча оромгоҳлари, дам олиш масканлари жойлашган ҳудудга етгунча атрофдаги манзара деярли бир хил – сийрак қор-у, паст-баланд тоғлар, адирликлардан иборат, холос.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Ичкарига кирилгани сари қор қалинлашиб, машина юриши анча секинлашаркан. Ҳатто айрим жойларда ҳайдовчи ортга қайрилолмай, қорга ботиб қоларкан. Шунда махсус машиналар ёрдамга келиб, ҳайдовчи билан машинани хавфсиз жойга чиқариб беради.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Бўстонлиқ туманида жойлашган оромгоҳлардаги қўриқчи итлар ташрифчиларга шу қадар ўрганиб қолганки, келганларнинг атрофида бемалол юриб, эркалаб-сийпалашига ҳам индамас экан.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қорбўрон – болаларнинг энг севимли ўйини. Бироқ охирги пайтлари шаҳардан «аразлаган» қор болаларга бу завқни улашмай қўйди. Ўғил-қизларининг тоза ҳавода яйраб, мириқиб ўйнаши, дам олишини кўзлаган ота-оналарнинг кўпи таътил вақти оилавий жам бўлиб, шу ерга келишади.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Она табиат қаҳратонда ҳам бағридаги кўкатини эътиборсиз қолдирмаслигини қор қўйнидаги ўт-ўландан билиш мумкин. Айрим гуллар аллақачон қуриб бўлган, лекин томири ҳали тирик — баҳор келса қайтадан кўкариб чиқаверади.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Давлатникидан ташқари хусусий оромгоҳлар ҳам анчагина экан. Дўст-оғайнилари билан дам оладиганлар эса унданам кўп.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Теварак-атроф тозалигига жавобгар ишчилар сабаб ҳудудда ортиқча чиқинди кўзга ташланмайди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қорни соғинганларга оромгоҳ-у тоғларини қизғанмайдиган Бўстонлиқдан нафақат қишда, балки йил ўн икки ойда ҳам қадам узилмайди. Бетакрор табиати, таровати билан кўнгилларни забт этган масканнинг қиши ҳам ўзгача – фақат ўзига ярашади.