2020 йилги ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан четлатилган Мали собиқ президенти Иброҳим Бубакар Кейта 76 ёшида вафот этди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Фото: EPA

Кейтанинг собиқ маслаҳатчиси у Мали пойтахти Бамакодаги уйида вафот этганини маълум қилган.

Таъкидланишича, Кейта бир неча йил олдин инсультни бошидан ўтказган. Сўнгги вақтда эса даволаниш учун тез-тез хорижга чиқиб турган.

Иброҳим Кейта Малини 2013 йилдан 2020 йилга қадар бошқарган, бу даврда мамлакатда этник тўқнашувлар бошланган.

2020 йил август ойида Гоита Малидаги ҳарбий тўнтариш ва президент Иброҳим Бубакар Кейта ҳукуматдан узоқлаштирилганидан кейин миллий қутқарув комиссияси раисига айланганди. 2021 йил май ойида ҳарбийлар Малининг вақтинчалик президенти Бах Ндау ҳамда бош вазир Моктар Уанни ҳибсга олди. Ушбу воқеадан маълум вақт ўтгач улар истеъфо берди.

Май охирида Мали Конституцион суди полковник Ассими Гойтани мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб эълон қилган.