Тошкентнинг Олмазор тумани Уста ширин кўчасида, Жомий қурилиш бозори яқинида жойлашган омборхонада юз берган ёнғин бартараф этилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар туман ФВБга 17 январь куни соат 10:49 да келиб тушган. Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:54 да етиб бориб, ёнғин соат 11:24 да қуршаб олинган ва соат 11:54 да бартараф этилган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 350 квадрат метр майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни Олмазор туманида жойлашган озиқ-овқат дўконида юзага келган ёнғин бартараф этилганди.