Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Туркиянинг энг таниқли актрисаларидан бири Фаҳрие Эвжен ўғли Каран билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

«Беном» гуруҳининг клипларидаги образлари билан эл назарига тушган актриса Наргиза Гулмуҳаммедова илк марта она бўлди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Телебошловчи ва хонанда Ҳуснора Шодиевада коронавирус аниқланди. У фолловерларига айни пайтда ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Дилсўз уйида ўз боқадиган мушуги болалагани ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram

Даврон Кабулов тадбиркор Мурод Назаровнинг меҳрибонлик уйидан 9 нафар қизни асраб олганини пиар деб атаётган, Азамат Аҳроровнинг отасига Gentra совға қилганини кўзбўямачиликка йўяётган одамларга мурожаат йўллади ҳамда ҳамкасбларга майдагапларга эътибор бермасликни маслаҳат берди.

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова муваффақиятга эришишида акасидан миннатдор экани, акаси бир пайтлар онасига қарши чиқиб, уни Тошкентга ўқишга олиб келгани ҳақида сўзлаб берди.

Ситора Фармонованинг фикрича, «Яхшилик — ҳеч қачон эскирмайдиган кийимдир».

Фото: Instagram

Муниса Ризаева Эрали Бойқобилов ва унинг синглисини ҳайвонот боғига олиб борди. Хонанда Эралига рус тилини ҳам ўргатмоқда.

Ҳосила Раҳимова мухлисларининг яхши кунларида хизмат қилишдан фахрланишини маълум қилди.

Фото: Instagram

Таниқли опера хонандаси Ширин Маматова коронавирусга чалинганини маълум қилди.

Актриса Баҳора Арслонова «Бахт овчиси» сериалидаги кундоши Зуля билан бирга тушган суратини ҳазиломуз изоҳлади.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда асли ўзбекистонлик бўлган хонанда Согдиананинг Instagram’да жонли эфир қилаётган пайтида аварияга учрагани акс этган видео тарқалмоқда. Катта эҳтимол билан бу ҳодиса Янги йил байрамидан аввал юз берган. Видеода хонанда Янги йил кайфиятида эканлиги, байрамга совғалар харид қилиши кераклиги ҳақида гапира туриб, ЙТҲга учрагани, телефон қўлидан тушиб кетиб, хонанданинг ҳушидан кетганини кўриш мумкин.