NASA’нинг Curiosity марсоходи Қизил сайёрада углероднинг ноодатий турини топди. Бу ҳақда NASA сайтида маълум қилинган.

Фото: NASA

Ровер Марс тоғ жинслари намуналаридан ажратиб олинган метан молекулаларидаги углерод изотопларининг улушини анализ қилган. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, метаннинг изотопик таркиби қуруқликдаги бактериялар ишлаб чиқадиган газга ўхшаб кетади. Углеродда иккита барқарор изотоп — 12 ва 13 бор. Олимлар улардан ҳар бирининг намуналардаги нисбий миқдорини тушунишга ҳаракат қилди.

Фото: NASA

«Намунада углерод-13 деярли йўқ. У 2,7 миллиард йил аввал ҳозирги Австралия ўрнида бактериал усулда ҳосил бўлган энг қадимий тоғ жинсларига ўхшайди», — дейди АҚШнинг Пенсильвания университети профессори Кристофер Хауз.

Шу билан бирга, олимнинг таъкидлашича, бу тоғ жинслари тирик организмларнинг иштирокисиз шаклланган бўлиши мумкинлигини ҳозирча инкор этиб бўлмайди. Шу боис тадқиқотчилар қизил сайёрада қадимий ҳаёт изларини топишга ва маълумотлар йиғишни давом эттиришга умид қилмоқда.

Бироқ қандай тушунтирилмасин ушбу жараёнлар Ерда содир бўладиган ҳеч бир ҳодисага ўхшамайди, дейди олимлар.

Аввалроқ Марсда учта кучли зилзила қайд этилгани, Perseverance марсоходи биринчи марта Марс юзасидан тупроқ намунасини олгани ҳақида хабар берилганди.