Андижон туманида жойлашган маҳаллалардан бирининг трансформаторида ёнғин чиқди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 20 январь куни соат 08:53 да Андижон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Султонобод» МФЙ ҳудудида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:01 да етиб борган, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан трансформатор электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 09:10 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлгани, Тошкендаги Жомий бозори яқинидаги омборхонада ёнғин чиққани, Марғилондаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлгани, Намангандаги чевархонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.