Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 21 январдан 28 январгача қор кўчиш хавфи эълон қилинади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Шу муносабат билан марказ фуқароларни огоҳлантирган:

«Тоғли ҳудудларда истоқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз».