АҚШда Флоридадаги Кеннеди космик марказидан 2022 йил 18 январь куни Falcon 9 ракетаси воситасида яна 49 дона Starlink глобал тармоқ тизими кичик сунъий йўлдошлари коинотга учирилди. Бу ҳақда SpaceX компанияси хабар қилган.

Бу Falcon 9 ракетасининг ўнинчи парвози ва Starlink сунъий йўлдошларининг еттинчи марта учирилиши бўлди.

Starlink лойиҳаси доирасида 2019 йил майидан бери жами 36 марта орбитага интернет-сунъий йўлдошлари чиқарилган.

Starlink йўлдошлари 1991 йилдан буён космик аппарат тадқиқотларини амалга ошириб келаётган SpaceX орбитал гуруҳининг таркибига киритилган.

Аввал Хитойнинг экспериментал сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиққани, Пекин расмийлари Маскнинг Starlink сунъий йўлдошлари устидан БМТга шикоят қилгани, SpaceX ярим йил ичида орбитага 1260 та Starlink сунъий йўлдошларини олиб чиқиши ҳақида хабарлар берилган.