Буюк Британия яна юзлаб ҳарбий хизматчиларни Укарина билан қўшни бўлган НАТОга аъзо мамлакатларга юборади. Бу Россияни «тўхтатувчи омил» сифатида хизмат қилиши мумкин, деб хабар беради The Times.

Фото: ПА / Жоэ Гидденс

Британия Мудофаа вазирлигининг режасига кўра, мамлакат Шарқий Европа мамлакатларидаги ҳарбий контингентини «юзлаб» ҳарбий хизматчилар билан кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Нашр маълумотлари бўйича НАТО аъзолари Эстония, Латвия, Литва ва Польшадаги ўз иштирокини кучайтириш бўйича юқори даражадаги музокараларни ўтказган.

Газетанинг эслатишича, ҳозирда Буюк Британия Эстониядаги 1,2 минг кишилик жанговар гуруҳни бошқармоқда, у ерда 830 нафар ҳарбий хизматчи, танклар, жанговар зирҳли машиналар, ўзи юрар артиллерия қуроллари, муҳандислар гуруҳи, ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш ва разведка воситалари мавжуд.

Польшада эса НАТОнинг олдинги позицияни мустаҳкамлаш миссияси доирасида 140 нафар британиялик ҳарбий хизматчи мавжуд.

19 январь куни Британия Ҳарбий-ҳаво кучларининг C-17А Globemaster III оғир ҳарбий-транспорт самолёти уч кун ичида ҳисоб бўйича саккизинчи марта Укаринага парвоз қилгани маълум бўлганди. Бунга қадар, Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес парламентдаги чиқишида, Бирлашган Қироллик Украинага танкка қарши қуролланишни етказиб беришини таъкдилаган эди.

Аввалроқ Зеленский АҚШ давлат котиби билан учрашувда Украина армиясини модернизация қилишда ёрдам сўрагани, Канада махсус кучларининг бир қисми Украинага жўнатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни «Интерфакс» Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украина мудофаа вазири Алексей Резников билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берди, улар Россия–Украина чегараси яқинида Россия қўшинларининг тўпланиши масаласини муҳокама қилган.

Мудофаа вазири Ллойд Остин украиналик ҳамкасби билан Россиянинг Украина яқинида ҳарбий жиҳатдан сабабсиз ва давомли кучайишини муҳокама қилган. Остин АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, жумладан, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.

Шунингдек, томонлар кескинликни юмшатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши ва яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга интилишини билдирган.