Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шаҳзода Матчонова уйидаги байрам арчасини олиб ташлашга сира қўли бормаётгани ҳақида ёзди.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Каримова иштирок этган туғилган кун видеоси тарқалмоқда.

Азиз Умрзоқов фарзандлари билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Паризода ансамблидаги раққосалардан бирининг туғилган кунида ажойиб сюрприз тайёрлади.

«Муҳташам юз йил» турк сериали юлдузи — Пелин Карахан турмуш ўртоғи билан Франция пойтахти Париж шаҳрида саёҳат қилмоқда.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова «Муҳаббат» қўшиғини маромига етказиб ижро этган олис қишлоқлардан бирида яшовчи ёш мухлислари билан учрашди.

«Ҳаёт ўзгаришини кутиб, йиллар ўтказдим, кейин билдимки, ҳаёт менинг ўзгаришимни кутган экан», деб ёзди Юлдуз Ражабова.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева Tashkent City’даги ҳашаматли хонадонида яшай олмаётгани учун уни сотаётганини билдирди. Хонанданинг айтишича, мухлислари унинг уй манзилини билиб олиб, тез-тез уни безовта қила бошлаган.

Гулсанам Мамазоитова опаси билан Дубайда тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Малика Равшанова турмуш ўртоғининг у учун тайёрлаган кутилмаган совғаси ҳақида фолловерларига сўзлаб берди. Хонанданинг турмуш ўртоғи кўчада унинг учун куй чалдириб, жонли қўшиқ куйлаттирган.

Дилшодбек Каттабековнинг юзлари кўкарган ҳолда шифохонада ётгани акс этган суратлари тарқалди.

Фото: Instagram

Актёр соппа-соғ эканлиги, бу суратлар янги фильмнинг суратга олиш жараёнидан эканлигини маълум қилди.

Феруза Норматова айни кунларда турли қийинчиликларни бошдан кечираётган кузатувчиларига ўзининг мотивацион ҳикоясини сўзлаб берди ҳамда ҳаммаси яхши бўлишини таъкидлади.