Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистонни ҳавас билан тилга олди. Бу ҳақда тележурналист Хайрулла Нуриддинов «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган «Менимча» кўрсатувида айтиб ўтди.

Фото: Қозоғистон пезидент матбуот хизмати

«Биз нефть-газ соҳасида СССР давридан буён мавжуд заводларни таъмирлаб келяпмиз.  Бу пайтда қўшни Ўзбекистон 3-4 та янги завод қуришнинг уддасидан чиқди. Бир қарашда одамнинг ҳаваси келади», — деган Тўқаев.

Маълумот учун Ўзбекистонда 2001 йилда Шўртан газ-кимё мажмуаси, 2016 йилда Устюрт  газ-кимё мажмуаси, 2021 йилда эса нефть ва газ саноати бўйича Uzbekistan GTL заводи ишга туширилди.