Фарғона шаҳридаги Бозорбоши кўчасида жойлашган савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, Фарғона шаҳар «Фурқат» МФЙ, Бозорбоши кўчасида жойлашган савдо дўконидаги ёнғин 23 январь куни соат 01:08 да юз берган ва тегишли куч воситалари ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.