АҚШ Давлат департаменти Россия босқинчилиги хавфи туфайли Американинг Киевдаги элчихонаси ходимлари оилаларига мамлакатни тарк этишни буюрди. Бу ҳақда идора сайтида маълум қилинган.

Фото: EADaily

Айнан шу сабаблар билан дипломатлар АҚШ фуқароларига Укаринага бормасликни маслаҳат бермоқда. Америка ҳукумати Москва Киевга исталган вақтда ҳужум қилиши мумкин деб ҳисобламоқда, шу сабабли ҳарбий ҳаракатлар кучайган вақтда АҚШ ўз фуқароларини Украинадан эвакуация қила олмайди.

Давлат департаментининг таъкидлашича, Америка элчихонаси Киевдаги фаолиятини давом эттираверади. АҚШнинг Укаринадаги муваққат ишлар вакили Кристина Квин ва асосий дипломатик ходимлар мамлакатда қолади, мажбурий эвакуация фақатгина давлат хизматчиларининг оила аъзоларига тааллуқли.

Аввалроқ The New York Times газетаси 2022 йил бошида Россия Укаринадан ўзининг дипломатиc ходимлари оилаларининг аъзоларини олиб чиқиб кетганини ёзганди. Нашр маълумотларига кўра, Киевдаги элчихона ва Лвовдаги консулликдан жами 50 яқин одам кетган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги газетанинг ушбу мақоласига нисбатан «Россиянинг Киевдаги элчихонаси штат режимида ишлаётганини» билдирган.

22 январь куни Билд таблоиди Германия Ташқи ишлар вазирлиги Укаринадаги элчихонаси ходимларининг оилаларини эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Украина билан чегарада Россия қўшинларининг тўплангани ҳақидаги маълумотлар октябрь ойида ғарб ОАВларида пайдо бўлишни бошлаган. Ноябрь ойи ўрталарида Украина президенти Владимир Зеленский чегарада 100 минг Россия қўшини борлигини маълум қилган. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Россиянинг Украинага «бостириб кириши» 2022 йил бошида содир бўлиши мумкинлигини айтган.

Москва бу маълумотларни рад этиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик ҳақидаги хабарларни «қуруқ, асоссиз кескинлик» деб атамоқда. Қолаверса, Россия ғарб давлатларидан НАТОнинг шарққа томон кенгаймаслиги, Украина эса бу ташкилотга қабул қилинмаслиги ҳақида кафолат талаб қилган.