Ким Кардашьян Канье Уэстнинг улушини 23 миллион долларга сотиб олгач, у 7 йил бирга яшаган саройнинг ягона эгасига айланди. Шоу-бизнес юлдузи Vogue нашри учун учун Ҳидден Ҳиллсдаги кошонасига саёҳат уюштирди, деб ёзади People Talk.

Фото: Pinterest

Биринчидан, уйнинг интерьер дизайни минимализмнинг энг яхши анъаналарига кўра яратилган: оқ рангдаги девор ва мебеллар, ёруғлик ва кенг ҳудуд. «Менинг уйимдаги ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам минималистик руҳда. Дунё шу қадар бетартибликларга тўлганки, уйга қайтганимда жуда сокин ва осойишта бўлишини хоҳлайман», — дейди Кардашьян.

Фото: People Talk

Лекин у болалари билан ўзларининг ётоқхоналарини хоҳлаганча жиҳозлашлари мумкинлиги ҳақида келишувга эга эканлигини айтиб ўтди, аммо асосий хоналарда ҳамма нарса аввалгидек қолади.

Фото: People Talk

Уйда камин, мармар ошхона, уй кинотеатри ва ҳатто пианино ҳам мавжуд. Уйнинг ҳовли қисмида эса Кардашьян фарзандлари учун спорт майдончасини ташкил қилган – у ерда катта баскетбол майдони ҳам бор: «Бу болалар учун энг ажойиб жой», – дейди у.

Фото: People Talk

Шунингдек, Ким уйининг рангига мос равишда кул ранг рангга бўялган автомобиллар коллекциясини ҳам намойиш этди. Кардашьян учта асосий машина – Lamborghini, Rolls-Royce ва Maybach’ини кўрсатди. «Бу уйдаги энг қимматбаҳо нарсалар», – деб қўшимча қилди у.

Фото: People Talk

Ким Кардашьян собиқ турмуш ўртоғи Каньедан уйнинг бир қисмини сотиб олганидан сўнг рэпер яна Кимнинг саройи олдидан 4,5 миллион долларга уй харид қилган.