Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ниятида ва Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» нашри.

Фото Reuters

Ҳозирда Ўзбекистоннинг Евросиё тараққиёт банкига қўшилиш шартлари ва тартибларини келишиш жараёни давом этмоқда, — деди Абдулла Арипов. 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ва Евросиё иқтисодий комиссияси департаментлари ўртасида яқин ҳамкорлик бўйича қўшма йўл харитасини мувофиқлаштириш ишлари якунланмоқда.

Биз ушбу ҳужжатни тасдиқлаш ва қабул қилишда ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирамиз. Шунингдек, азиз ҳамкасблардан Ўзбекистоннинг ЕОИИ доирасида амалга оширилаётган электрон технологияларни ривожлантириш каби ташаббуслардаги иштирокини маъқуллашни сўрайман. Бугунги йиғилишда савдо, темир йўл транспортини рақамлаштириш, «Агроэкспресс» логистика лойиҳаси ва иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, — дея қўшимча қилди Арипов.

Ўзбекистон Бош вазири жорий йилнинг март ва апрель ойларида республика пойтахтида Тошкент халқаро инвестиция форуми ва «Иннопром: Марказий Осиё» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтишини маълум қилди ва Евросиё ҳукуматлараро кенгаши иштирокчиларини ушбу анжуманга таклиф этди. 

Евросия тараққиёт банки қандай банк ва вазифалари

Евросиё тараққиёт банки 2006 йилда Россия ва Қозоғистон томонидан ташкил этилган. У минтақавий ривожланиш банки сифатида эътироф этилади ва унга Осиё ва Европада, олтита давлат аъзо — Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.

Банкнинг вазифаси ўз инвестиция фаолияти орқали бозор иқтисодиётини ривожлантириш, иқтисодий ўсиш ва унга аъзо давлатларда савдо ва бошқа иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашишдан иборат.