Кўпинча музхона деб аталадиган ушбу «қора туйнук»ка тушган маҳсулотлар бир неча ойлар давомида кўздан ғойиб бўлади ва кейин улар шунчаки ташлаб юборилади. Бунинг бир неча сабаблари бор, масалан, музхонани вақти-вақти билан тозаламаслик ёки маҳсулотларни нотўғри сақлаш бўлиши мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

Музхонани қанча муддатда тозалаш керак?

Агар квартирада электр таъминотида тез-тез ва узоқ вақт узилишлар бўлмаса ёки намлик юқори бўлган ҳудудда яшамасангиз, музхонани йилига бир марта ювиш ва тозалаш кифоя.

Бу қанча вақт олади?

Ўртача тозалаш бир соатдан кўпроқ вақт олади.

Музхонани қандай тозалаш керак?

  • Дастлаб электр таъминотидан узилади, музлаткич ишлаётган вақтда уни ҳеч қачон ювиб  ёки тозалаб бўлмайди, акс ҳолда жиҳозга зарар етиши мумкин.
  • Озиқ-овқатлар муздан тушиши ва суви оқмаслиги учун уларни идишга солиш керак. Музқаймоқ каби тезроқ эрийдиган маҳсулотларни совитиш элементи бўлган халтага солиб туриш яхшироқ.
  • Мато билан музхонанинг жавонлари ва ички қисмини артиб олинади. Агар жуда ҳам кир бўлса, 1 ош қошиқ ичимлик содаси ва 500 мл илиқ сув эритмасини тайёрланади. Аралашмага идиш ювиш воситасини ҳам қўшиш мумкин.
  • Музхона учун ўткир тозалаш воситалари, оқартиргичлар ёки ёғ тозалагичларини ишлатмаслик керак, чунки улар сиртга зарар етказиши мумкин.
  • Ҳар олти ойда бир марта чангюткич ёрдамида музлаткичнинг орқа томонини тозалаш лозим. Агар ҳаво алмаштиргич қисми чанг билан тиқилиб қолса, бу музлаткичнинг муддатидан олдин ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
  • Эшик қистирмасини текширишни унутмаслик лозим. Бундан ташқари, бу ер ҳар 6 ойда бир марта совунли сувга намланган мато ёки эски тиш чўткаси билан ювилиши керак.

Музхонадан қандай фойдаланиш керак?

Озиқ-овқатларни музлаткичга қайта жойлаганда, уларни деворларга ва бир-бирига жуда яқин қўймаслик керак. Эркин ҳаво айланиши учун жой қолдирилади. Бу маҳсулотнинг тўғри музлашига ёрдам беради. Агар озиқ-овқат маҳсулотлари контейнерларда сақланса, ҳаво кириб бориши учун тешикли сават ёки идишларни танлаш тавсия этилади.