Аввалроқ Forbes 2022 йилда дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини эълон қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов дунёда 167-ўринни, Россияда эса 7-ўринни эгаллаган.

Forbes маълумотларига кўра, 68 ёшли тадбиркорнинг бойлиги бир йилда кескин камайди – 18,4 миллиард доллардан 11,5 миллиард долларгача. Бу сўнгги йиллардаги рекорд даражадаги пасайиш.

График: Forbes

Тадбиркор «Металлоинвест», Xiaomi ва бошқа телекоммуникация, тоғ-кон саноати ва медиа компанияларида улушга эга. У Facebook’ нинг биринчи инвесторларидан бири.

2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб Алишер Усмонов Европа Иттифоқи, март ойидан эса — АҚШ ва Буюк Британия санкциялари остида.

Аввалроқ Алишер Усмоновнинг иккита вертолёти хатловга олинганини хабар қилинган эди.