Шифокор қайси пойабзал аслида оёқлар учун зарарли эканини маълум қилди.

Фото: Pinterest

Шундай қилиб, оёқ муаммоларининг пойдевори эволюция ва цивилизациядир. Эволюция инсонни оёққа турғизди ва цивилизация эса пойабзал берди. Зўриқишга дош бера олмаган оёқлар ясси шаклга келиб, бутун мушак-скелет тизимида муаммолар келтириб чиқаради.

Баланд пошнали пойабзал ҳар қандай аёлни чиройли кўрсатади. Оёқлар ингичка, қомат эса яна хушбичим

Товон қанчалик баланд бўлса, оёқ шунчалик эгри бўлади. Дарҳақиқат, гавданинг бутун оғирлиги бармоқларга тушади. Вазифани қандайдир тарзда енгиш учун оёқлар деформацияланади, текисланади. Бу муаммонинг ҳаммаси эмас. Деформацияланган оёқ ўзининг функцияларини етарли даражада бажармайди. Бу шуни англатадики, вақт ўтиши билан тизза, сон бўғимлари ва бел умуртқаси азоблана бошлайди. Эгри оёқлар ва букри қомат пошнадан кутган натижа эмас, тўғрими? Шунинг учун ҳам баландлиги 2-5 сантиметрдан ошмайдиган пошнали туфлилар кийиш тавсия этилади.

«Мен пошнадан қулай балетка кийишга ўтдим. Энди оёқларим хавфсиз!»

Балетка, кеда ва бошқа таглиги текис бўлган пойабзаллар ҳам ясси оёқни келтириб чиқаради. Сўнгра юқорида айтилганидек, қоматга тўғридан-тўғри таъсир қилади. Шунингдек, ёзги слансиларни ҳам кийиш бироз ноқулай. Улар гўёки бармоқлардан чиқиб кетадигандек туйилади. Шунинг учун вақт-вақти билан ўта баланд бўлмаган пошнали оёқ кийимлар тасия этилади.

Ясси оёқлар бош оғриғига сабаб бўлиши ҳақиқатми?

Занжирли реакцияни тасаввур қилинг. Ясси оёқлилик ўзининг биомеханик функцияларини бажара олмаса, юриш бир қатор силкинишлар ва умуртқа поғонаси бўйлаб мияга узатиладиган зарбаларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, параллел равишда, барча бўғимлар ортиб бораётган зўриқишга учрайди. Умуртқа поғонаси эгилиб, асаб тугунлари ва бўйин мушаклари қисилади — бу мия ҳужайраларига кислород етиб бормаслигига олиб келади. Натижада бош оғриғи кузатилади.

«Соғлом турмуш тарзи — барча қийинчиликлардан нажот. Баланд пошнадан кроссовкаларга ўтаман, марафонда югуришни бошлайман ва соғлом оёқларга эга бўламан!»

Келинг, марафон пойгалари умуман соғлом турмуш тарзига оид эмаслигидан бошлайлик. Соғликка ортиқча юк ҳамиша зарарли. Ясси оёқларни том маънода қўзғатадиган бир қатор спорт турлари мавжуд. Улар орасида фигурали учиш ва теннис айниқса машҳур. Бундан ташқари, кутилмаган узоқ масофага югуриш ёки мажбуран спорт билан шуғулланиш натижасида организм яна зўриқади. Жисмоний машғулотларни қанчалик тез ошириш мумкинлигини ҳисоблаш учун мутахассис — спорт шифокори ёки мураббийи билан маслаҳатлашишдир. Мисол учун, камида уч ой давомида аста-секин 10 километр пойгага тайёргарлик кўриш керак.

«Мен дорихонага бориб, ўзимнинг ўлчамимдаги ортопедик таглик (супинатор) сотиб оламан. Шунда ҳаммаси ажойиб бўлади».

Бугунги кунда кўпчилик мушак-скелет тизимининг касалликларини олдини олиш ва даволаш воситаси сифатида ортопедик тагликлар ҳақида эшитган. Аммо ҳамма ҳам уларни харид қилишдан аввал дорихонага эмас, балки шифокорга мурожаат қилиш кераклигини билмайди.

Қаттиқ маҳкамланадиган универсал тагликлар оёқ бўғимларида ҳаракатчанликни чеклайди, мушаклар фаолиятини қийинлаштиради.

Подиатрлар ишлаб чиқарадиган ортезлар махсус материалдан ташкил топган. Бундай ички тагликлар оёқ учун ҳақиқий тренердир. Улар мушакларни оптимал ҳаракатланиш учун рағбатлантиради ва ҳатто мувофиқлаштиришни яхшилашга ёрдам бериш учун оёқ тўқималарида ухлаб ётган рецепторларни уйғотади.