Фарғонада 4 нафар фарзанди бор эркак хотинини чопиб ташлади. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

2022 йил 19 апрель куни соат 08:00 ларда фуқаро Х.Д. (1977 йилда туғилган эркак, 4 нафар фарзанди бор, руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатга олинган) турмуш ўртоғи билан яшаш хонадонида уй ишларини ўз вақтида қилиш масаласида ўзаро жанжаллашиб, хўжалик болтаси билан бош ва бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг Х.Д. Қўқон шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга содир этган жинояти ҳақида айтиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.

Аввалроқ Сирдарёда хотинини фарзандининг олдида 14 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 17 йилга қамалгани тўғрисида хабар берилганди.