Уй шароитида салон учун сарфланадиган пул ва вақтни осонгина тежаш мумкин. Бунинг учун «Домашний очаг» нашри тақдим этган ушбу маслаҳатларни ўқиб чиқиш ва амалда қўллаш кифоя.

Фото: «Домашний очаг»

Яхши фен харид қилинг

Маҳсулотнинг сифатлисини қандай аниқлаш мумкин? Бу фойдаланишда қулайлиги, юқори ҳаво оқими, ўта оғир эмаслиги, ҳарорат меъёрининг мавжудлиги, шовқин даражаси пастлиги ва шнурнинг етарлича узунлиги билан баҳоланади. Албатта, харид қилинган фенда ушбу сифатларнинг барчаси топилса, фойдаланиш жараёнида муаммолар пайдо бўлмайди.

Сочни қоидага кўра ювинг

Сочни турмаклашдан олдин шампунь танлаш жуда муҳим: «Ҳажм учун» мўлжалланган шампундан фойдаланиш турмаклашда анча қулай. «Иккитаси бирда» деб ёзилган кондиционерли шампунлар эса аксинча, сочни янада оғирлаштириб юборади. Бу турдаги саҳмпунлар кўпроқ жингалак сочлар учун мос келади. Фақат улардан тўғри фойдаланишни билиш лозим. Бу каби шампунлар бош терисига камроқ суртилади. Аксар қисми соч узунлиги бўйлаб тақсимланади. Шундагина жингалак сочлар юмшоқ ва яна ҳажмдор кўринишга келади.

Сочни турмак учун тайёрланг

Сартарош Эдвард Трикоми сочларни турмаклашда тўртта тенг қисмга бўлишни ва ҳар бир қисмни алоҳида фен билан қуритишни тавсия қилади. Ҳар бир қисмни юқорига кўтариш ва сочлар думалоқ тароқ ёрдамида қуритилиши керак.

Шунингдек, ҳаво оқими фақат соч узунлиги бўйлаб йўналтирилади. Шундагина  сочлар илдизлардан бошлаб ҳажмга эга бўлади. Қуритиш охирида сочларнинг намлиги бироз сақланиб қолиши керак.

Салондаги каби услубни яратинг

Бунинг учун худди салонларда фойдаланиладиган катта думалоқ тароқ керак. Сочнинг бир қисми тараб олинади ва илдизидан бошлаб думалоқ тароққа ўралади. Фен ёрдамида тароқ тортилган ҳолда сочнинг учига қадар туширилади. Шу тарзда сочлар қуруқ бўлгунга қадар қуритилади.

Турмакни сочни мустаҳкамловчи лак билан якунлаш мумкин. Соч турмагини бир неча кун давомида янгидек сақлаш учун қуруқ шампунь ёки упалардан фойдаланиш тавсия этилади. Улар ортиқча ёғларни қуритади, сочларни тоза сақлайди.