Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Телебошловчи Ирода Носировага улкан гулдаста совға қилишди.

Фото: Instagram

Жаҳонгир Позилжонов ўзи яшаётган «Ҳасанбой» маҳалласидаги бир неча йиллик муаммоларни ҳал қилиб бераётган ҳокимиятга миннатдорлик билдирди.

Шаҳло Аҳмедова кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Ҳамдам Собировнинг қайнонаси у ўғилли бўлгани шарафига Chevrolet Tahoe автомобилини сотиб олди.

Иккинчи фарзандига ҳомиладор Баҳора Арслонова вазни 85 килога етганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Дурдона Қурбонова янги сериалда сигир соғишни билмайдиган келин образини гавдалантирмоқда.

Айни пайтда АҚШда яшаётган таниқли актриса Юлдуз Ҳамидова яна бир бор буви бўлди. Унинг қизи Фотима ўғил фарзандни дунёга келтирди.

Фото: Instagram

Раққоса Паризода кузатувчиларига бувиси қандай касалликка чалингани ҳамда қандай операцияни бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди.

Ситора Алимжонова саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Хонанда Нигора кузатувчиларига илк марта қизининг юзини кўрсатди.

Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновдан хафа бўлди.

Фото: Instagram

Актрисанинг айтишича, турмуш ўртоғи отаси вафотидан сўнг 4 кун ўтиб, саҳифасига турли промороликлар жойлай бошлаган, бу эса унга оғир ботган. Ушбу ҳолат Муқаддаснинг кузатувчиларига ҳам эриш туюлган. Актриса «Омад! Одам ўзининг бошидан ўтмагунча тушунмас экан», деб ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram