Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ёш хонанда Афруза кузатувчиларининг эътиборига янги суратини ҳавола қилди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова «Ай, дунё» деб номланган янги қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этди.

27 апрель куни Севара Назархоннинг қизи Имон Анвар 6 ёшга тўлди. Хонанда ушбу сана муносабати билан қизига аталган илиқ сўзларини саҳифасига ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Мавлуда Асалхўжаева айни пайтда Умра зиёратини амалга оширмоқда. Хонанда мухлислари учун Мадина шаҳридан репортаж тайёрлади.

Баҳора Арслонова ота-онасининг раъйига қарши бориб, ўз истаган касбни эгаллагани ҳақида мухлисларига ҳикоя қилиб берди.

Фото: Instagram

27 апрель куни эл суйган хонанда Илҳом Фармонов туғилган кунини нишонламоқда. Хонанданинг ўғиллари отасига атаб, биргаликда қўшиқ куйлади.

Ситора Алимжонованинг фикрича, инсонни бахтли қиладиган омиллардан бири — бу табассум қилишдир.

Фото: Instagram

Сардор Раҳимхон қилаётган ишларига шубҳа билан қарайдиганларга мурожаат йўллади.

Ўзбек миллий академик драма театри актёри Миролим Қиличев оғир жудоликка учради. Актёрнинг онаси вафот этди.

Фото: Instagram

Муқаддас Саъдуллаева жаҳл устида кескин пост ёзгани учун Йигитали Мамажоновдан узр сўради. «Оила муқаддас, оилани асраш керак. Онажонимга ҳам бизни бахтли яшашимиз янада яшашга куч беради», — дейди актриса.

Турк киноси юлдузи Фаҳрие Эвжен фолловерларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

24 апрель куни «Миллион» кулги жамоасининг 2021 йилдаги концерт дастури YouTube’га жойланди. Концертда депутат Алишер Қодировнинг меҳнат муҳожирларини солиққа тортиш ҳақидаги фикри кулги остига олинган. Ушбу саҳна кўриниши Алишер Қодиров эътиборидан четда қолмади. У саҳна кўринишига муносабат билдирар экан, «Миллион»ни янада журъатлироқ бўлишга чақирди.

Фото: Instagram

«Миллион» етакчиси Даврон Кабулов Алишер Қодировнинг муносабатини Stories’га жойлаб, «Депутатларда юморни қабул қилиш ҳисси шаклланаётгани қувонарли» эканлигини айтиб ўтди ҳамда депутатни «Миллион»нинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган янги концерт дастурига таклиф этди.

Фото: Instagram

26 апрель куни вайнер, комик актёр Dili.me 23 ёшни қарши олди. Вайнернинг яқинлари ушбу сана муносабати билан унутилмас сюрприз тайёрлади.