«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес АҚШнинг «Интер Майами» клубига ўтишга рози бўлди, дея хабар қилмоқда Diariouf.

Фото: Getty Images

Уругвайлик футболчи MLS клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Қайд этишилича, Суарес Америка жамоаси билан 2 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди.

Томонлар келишувига кўра, битим Испания чемпионатининг 2021/22 йилги мавсуми якунигача расмийлаштирилмайди. Саурес «матрасчилар»нинг Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсумига  йўлланма берувчи ўринлардан бирини эгаллашига ёрдам беришга бел боғлаган.

35 ёшли ҳужумчининг мадридликлар билан шартномаси жорий мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади.

Луис Суарес 2021/22 йилги мавсум «Атлетико» сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами» жамоаси англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекҳэмга тегишли.