17:37, 28.04.2022 // 7316

Андижонда 78 ёшли аёл уйидан ўлик ҳолда топилди

Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи 78 ёшли аёл уйидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

2022 йилнинг 27 апрель куни соат, тахминан, 15:00 да Избоскан тумани «Қашқарлик» маҳалласида яшаб келган 1944 йилда туғилган аёл уйининг ётоқхонасидан қотиллик аломатлари, яъни юз қисмида кўплаб қонталаш кўринишидаги тан жароҳатлари билан ўлик ҳолда топилган.

Ҳолат юзасидан Избоскан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда 43 ёшли фуқаро қўшниси билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдиргани хабар берилганди. 

Энг кўп ўқилган

Қидирув