Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шаҳзода Муҳаммедова қизалоғи Милана билан Magic City’даги аквариумни айланди ҳамда кузатувчиларига ўз таассуротларини сўзлаб берди.

Фото: Instagram

Феруза Норматова уйда бўлган куни нима ишлар билан машғул бўлишини мухлисларига кўрсатди.

Болливуд юлдузи Кажол мухлисларига онаси билан биргаликда кўриниш берди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова хонадонида унинг ижодий жамоаси учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Шоҳруххон айни пайтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳордиқ чиқариш билан бирга мухлислари учун янги ижод маҳсулини тайёрламоқда.

Фото: Instagram

Умида Мирҳамидова Паркентдаги ота уйидан кузатувчилари учун репортаж тайёрлади. Видеода хонанданинг онаси тандирда кўк сомса ёпаётгани акс этган.

Йигитали Мамажонов оиласидаги келишмовчиликни Instagram’да муҳокама қилгани учун кузатувчиларидан кечирим сўради.

Фото: Instagram

28 апрель куни хонанда Каниза 37 ёшни қарши олди.

Хонанда яқинлари томонидан унга атаб тайёрланган сюрпризни мухлисларига кўрсатди.

Шукурулло Исроилов 28 апрель куни туғилган кунини нишонлаётган ҳамкасб дўсти Рашид Холиқовга самимий тилакларини билдирди.

Фото: Instagram

Бир муддат ижодий танаффус қилган хонанда Шаҳло Аҳмедова мухлисларига янги қўшиғини тақдим этди.

YouTube’да клиплари энг кўп томоша қилинаётган ўзбекистонлик хонанда Ҳамдам Собиров Traverse автомобилини харид қилди ҳамда хурсандчилигини мухлислари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Асал Шодиева қўшиқчилик билан профессионал даражада шуғулланишга қарор қилган кўринади. Актриса мухлисларига тез кунда «Учта сўз» деб номланган қўшиғига ишланган клипи тақдим этилишини маълум қилди.

Азиза Низомова турмуш ўртоғини туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Сайёра Қозиева Тошкентда ўз ресторанини очаётгани ҳақида хабар берди.

Севара Назархон Лондондаги хонадонида қизи Иман Анварнинг туғилган кунини қандай нишонлагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.