Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зулайҳо Бойхонова Туркиянинг Бурса шаҳрида дам олмоқда.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова АҚШда яшовчи мухлислари учун концерт беради.

Зоҳиршоҳ Жўраев «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Фото: Instagram

Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари имконияти чекланган болалар мактабига бориб, уларга концерт ташкиллаштириб, совғалар улашди.

Муқаддас Саъдуллаева марҳум отаси билан тушган архив суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Актриса, шунингдек, «Халқлар дўстлиги» санъат саройида ўтказилган хотира кечасида отасига атаб қўшиқ куйлади.

Шукурулло Исроилов учинчи невараси туғуруқхонадан уйга чиқиши муносабати билан хонадонида катта байрам ташкиллаштирди.

Хосият Ҳусанова Паркентнинг кўк сомсаларидан татиб кўрди.

Фото: Instagram

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун АҚШда имтиҳон топшираётганини айтиб, мухлисларидан омад тилашларини сўради.

Турк киноси юлдузи Марям Узерли мухлисларига Париж шаҳридан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Instaблогер Дониёр Қаюмов отасининг туғилган кунига Malibu автомобилини совға қилди.

Канизага 1001 та атиргулдан иборат катта гулдаста совға қилишди.

Фото: Instagram

Актриса Муяссар Бердиқулова ортиқча вазндан халос бўлиш мақсадида ошқозон кичрайтириш операциясини бошдан кечирди.