Кир ювиш машинасини ишлатишнинг ҳеч қандай мураккаб томони йўқдек туюлиши мумкин: кирларни соласиз, кукун қўшасиз, режимни танлайсиз — шу холос. Бироқ аслида бу нотўғри тушунчадир. Масалан, нотўғри танланган кир ювиш воситаси ёки унинг миқдори бир қатор кутилмаган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин — зарар етган кийимлардан тортиб, машинани таъмирлашгача.

Кам кир учун капсуладан фойдаланиш

Фото: AdMe

Кир ювиш капсулаларидан фойдаланиш ва уларни  сақлаш осон. Бироқ капсула машинанинг камида ўртача юки учун мўлжалланган. Уни камроқ кир солганда қўшсангиз, кийимда ҳам, машинада ҳам ортиқча қолдиқ ҳосил бўлиши мумкин, бу эса насос ва моторга зарар етказади.

Барабанни шамоллатишни унутиш

Фото: AdMe

Кийимларни олгандан сўнг дарҳол машина эшигини ёпиб, уни юқори намлик ҳолатида қолдирамиз. Бу, ўз навбатида, моғор ва бактериялар ривожланиши учун мукаммал муҳит яратади. Шунинг учун уни 15-20 дақиқа давомида очиқ қолдиришни унутмаслик керак. Яхшиси фойдалангандан кейин сиртни мато билан артиб, қуритинг.

Суюқ восита ўрнига кукун ишлатиш

Фото: AdMe

Суюқ кир ювиш воситаси доғларни кетказишда кўпроқ самара беради. Шунингдек, кийимда камроқ из қолдиради. Яхши эрувчанлиги туфайли маиший техника учун ҳам тиқилиб қолиши мумкин бўлган кукундан кўра хавфсизроқ.

Воситани тўғридан-тўғри барабанга солиш

Фото: AdMe

Машина маълум бир тарзда ишлаб чиқилгани сабабсиз эмас: у воситани керакли вақтда чиқаради, агар бу кетма-кетлик бузилса, кукун эримаслиги мумкин. Бу эса кийимлар яхши ювилмаслиги ва оқ доғлар, чизиқлар қолишига олиб келиши мумкин.

Етарлича кир ювиш воситасини қўшмаслик

Фото: AdMe

Баъзилар кам миқдорда кир ювиш кукуни қўшиб, тежамоқчи бўлади. Аксинча, кичик миқдор кирларни яхши ювмайди. Шу сабабли кейин уларни тез-тез ювишга тўғри келади ва бу, ўз навбатида, кийимлар умрини қисқартиради.

Ювишдан олдин кийимларни жундан тозаламаслик

Фото: AdMe

Агар уйда ҳайвонлар бўлса, уларнинг жунлари кийимларга ёпишиб қолиши табиий. Аммо уларни бундай ҳолда машинага солиш тўғри эмас, чунки бу унга жиддий зарар етказиши мумкин.

Матони қуритиш ва юмшатиш учун жунли тўплардан фойдаланмаслик

Фото: AdMe

Мато юмшатгичлар жуда машҳур эканлигини тан олиш керак, шунинг учун уларни деярли ҳамма ишлатади, аммо жун тўпларининг мавжудлиги ҳақида камчилик билади. Сифатли жунли тўплар кийимларни қуритади ва юмшатади.