Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Баҳтиёр Раҳмонов иккинчи бор ота бўлди. Бу ҳақда Манзура ўз саҳифасида маълум қилди.

Фото: Instagram

Феруза Жуманиёзова кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон бутун дунёдаги мусулмон мухлисларини Рамазон ҳайити билан табриклади ҳамда байрам муносабати билан уйи олдига йиғилган юзлаб мухлислари билан тушган селфисини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Юлдуз Ражабова ҳам кузатувчиларига фақат яхшиликни тилаши ҳақида пост қолдирди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева блогер Жаҳонгир Латиповга берган интервьюсида хонадонидаги гаражи ҳамда ундан ўрин олган қимматбаҳо автомобиллар ҳақида сўзлаб берди. Хонанданинг айтишича, хонадонидаги автотураргоҳда Malibuдан Range Rover’гача бўлган бир неча машиналар бор.

Турк киноси юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен мухлисларини байрам билан табриклади.

Фото: Instagram

Зоҳиршоҳ Жўраев саҳифасига отаси Шерали Жўраевнинг Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров билан мулоқоти акс этган видеони жойлаштириб, кузатувчиларини Ҳайит билан қутлади.

Наргиза Салмонова кузатувчиларига май ойини нақадар яхши кўриши ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram

Юлдуз ва Нилуфар Усмоновалар барча мухлисларини Рамазон ҳайити муносабати билан табриклади.

Туркиялик актёр Ўзжан Дениз ўғлини туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Гулчеҳра Эшонқулова бир муддат аввал АҚШда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшираётгани ҳақида сўзлаб берган эди. Актриса бу сафар кузатувчиларига қандай русумли автомобилда ҳайдовчилик бўйича малакасини ошираётгани акс этган видеони намойиш этди.

Марям Мадалиева (хонанда Севара) илк марта она бўлди ҳамда қувончини кузатувчилари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Мавлуда Асалхўжаева Умра сафаридан қайтди. Хонандани яқинлари катта тантана билан қарши олди.

Шунингдек, актриса Райҳон Уласенова ҳам онаси билан Умра сафарида бўлиб қайтди.